Академик лицейлар руйхати

Хар йили умумтаълим мактабларида «сўнгги қўнғироқ” жаранглашини дилларида ҳаяжон ва эзгу орзулар билан кутаётган 9-синф ўқувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш мақсадида ўқув йили давомида аниқ ва пухта режа асосида иш олиб борилади. Яъни, ўқув йили давомида уч марта сўровномалар ўтказилади. Бу сўровномаларда 9-синф битирувчилари, уларнинг ота-оналари, ота-она ўрнини босувчи шахслар, синф раҳбарлари, мактаб психологи ҳамда мактаб директорлари иштирок этишади.

Битирувчи-ёшлар сўровномаларда ўз фикрларини мустақил баён этишлари учун зарур имкониятлар яратилади. Аввало «Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилиб, ушбу режага асосан 7-9-синфларнинг ўқувчи-қизлари ўртасида «Қиз боланинг касби – унинг бахти”, «Илм ол, ҳунар танла, Ватанинг кутар сени”, «Касб-ҳунар – қизлар келажаги”, «Ҳунарли қиз – юрт келажаги”, «Билимли қиз – фаришта, ҳунарли қиз – саришта” каби мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилади, бу давра суҳбатларида 7-9-синфларнинг ўқувчи-қизлари иштирок этилади. Ўтказиладиган давра суҳбатларининг ўзиёқ битирувчи қизларнинг ва уларнинг издошлари бўлмиш 7-8-синф қизларининг ўзлари қизиққан соҳалар бўйича зарур маълумотларга эга бўлишларида муҳим аҳамият касб этади.

Бундан ташқари, ўқув йили давомида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган «Касблар фестивали”нинг ўтказилиши битирувчи-ёшларнинг ўзлари танлаган касблар ва шу касблар орқали ҳаётда ўз ўрнини топиб, меҳнат қилаётган ёшлар ҳаёти билан яқиндан танишиш имконини беради. Битирувчи-ёшлар билан «Касблар фестивали” доирасида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига саёҳатлар уюштирилади. Бу эса касб танлашда иккиланаётган ёшлар учун қўшимча имконият яратади, албатта.

Эътиборингизга худудлар кесимида Республикамиздаги академик лицейлар руйхатибилан таништирамиз:

Ҳудудлар кесимида академик лицейлар тўғрисида маълумот

Ўрта махсус касб-ҳунар таълим маркази расмий сайти маълумотларидан фойдаланилди.

🔥1.2 K марта кўрилди

2 thoughts on “Академик лицейлар руйхати

    1. admin Мавзу муаллифи

      Файллар архив форматида жойлаштирилган. Агар телефонда очаётган бўлсангиз rar. zip файлларни очувчи дастурни ўрнатинг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Расмдаги белгиларни киритинг

*