Билимингизни синаб кўринг!

Адабиёт, жахон тарихи, инглиз тили, география, биология, информатика ва рус тили фанлари ва ақлий тестларни бажариб ўзингизни билимларингизни текшириб кўришингиз мумкин.

Адабиёт ва тарих фанларидан тест саволига 3:20 дақиқа вақт берилади. Шу вақт ичида тестларни тўғри белгилашга улгуришингиз керак бўлади. Тестларни қайта топшириш имконияти ҳам бор! Вақт тугаши билан жавобларингизни кўришингиз мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!


http://idum.uz

http://umid.zn.uz

http://idum.uz

касбга йўналтириш


Она тилидан онлайн тест

Она тили — ҳар бир элатнинг, халқнинг, миллатнинг ўз тили. Она тили луғат таркиби, асосан, шу тилга мансуб халқнинг турмуши, маданияти ва анъаналарини ифодалайдиган сўз ва тушунчалардан иборат бўлади. Она тили тараққиёти ҳар бир элат, халқ ва миллатнинг ижтимоий ривожланиши билан узвий боғлиқдир…


Жахон тарихидан тест

Жаҳон тарихи деганда одамзод тарихи тушунилиб, палеолит эрасидан бошланган тарих назарда тутилади. Ўз ичига геологик тарих ва одамларгача биологик эраларни олувчи ер сайёраси тарихидан фарқ қилиб, жаҳон тарихи одамларга алоқадор археологик ва ёзма манбаларни ўрганади. Қадимги ёзма тарих ёзув ихтиро этилишидан бошланади. Бироқ тамаддун илдизлари ёзув ихтиросигача даврларга бориб тақалади. Ибтидоий жамият палеолит (тош) даврида бошланиб, неолит (янги тош) даврларидаги зироат инқилоби билан давом этади. Неолит инқилоби ўсимлик ва ҳайвонларни…


Инглиз тилидан тест

Инглиз тили дунёдаги энг кўп ишлатиладиган тиллар ичида 3-ўринда туради (Испан ҳамда хитой тиллардан кейин). Инглиз тили Европа Иттифоқининг асосий ҳамда БМТнинг 3та расмий иш юритиш тилларидан бири ҳисобланади, Буюк Британия, Ирландия, Шим. Америка, Австралия, Янги Зеландия, Осиё ва Африкадаги кўпгина мамлакатларда тарқалган. Бу тилда ер юзидаги 1 миллиарддан ортиқ киши гаплашади.


География фанидан тест

География жуда қадимги фан бўлиб, қадимги юнон олими Эратосфен китоб ёзиб, уни география деб атаган. Юнонча γεωγραφία «ge» (γῆ) — Ер, «grapho» (γράφω) — ёзаман деган маънони билдиради. Бинобарин, «География» «Ерни тасвирлаб ёзаман», «Ернинг тасвири» деган маъноларни англатади. География Ер юзининг табиати, аҳолиси ва унинг хўжалигини ўрганадиган фандир. Географияни ўрганадиган кишиларни географлар деб аталади


Биология фанидан тест

Биология — ҳаёт ҳақидаги фан бўлиб, юнонча икки: «bios» — ҳаёт, «logos» — таълимот сўзларининг қўшилишидан келиб чиққан. Бу фан тирик организмлар — бактериялар, замбуруғлар, ўсимликлар, ҳайвонлар ҳамда одамни ўрганади. Биологик жараёнлар ва ҳодисаларнинг моҳиятини очиш билан боғлиқ ажойиб ютуқлар билан таништиради. Тирик организмларнинг асосий хусусиятлари ва уларнинг хилма-хиллигини кўрсатади.


Ўзбекистон тарихидан тест

Ватан тарихида юксакларда парвоз этилган паллалар ҳам, мураккаб ва мушкул дамлар ҳам бўлади. Ватан мустақиллиги ва бус-бутунлигини, ўз миллий озодлигини давр ва замон суронларидан омон сақлаб қола олган халқ энг саодатли халқдир. Ҳар бир фуқаро учун ўз Ватани ва халқи тарихини билиш эса муқаддас бурчдир.


АКТ бўйича тест

Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) – маълумотларни ўзида тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш воситалари орқали барча соҳаларда кескин ривожланишга имкон яратиб берувчи технологиялардир. Бу технологиянинг асосини ахборот (информация) ва уларни қайта ишлаш воситалари (асосан компьютерлар) ташкил қилади. Ушбу технологиядан ҳозирги вақтда деярли барча соҳаларда кенг фойдаланилмоқда. Айниқса таълим жараёнида бошқа соҳаларга нисбатан самаралироқ фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлиб, дунё миқёсида кенг тадбиқ этилган.


Инглиз тилидан тест (Elementary)

Ушбу сахифада инглиз тили фанидан тест саволларига жавоб бериб, ўзингизни синаб кўришингиз мумкин. Тестлар асосан мактаб дастуридан тузилган бўлиб, фойдаланувчи чизиқлар ўрнига керакли сўз ёки жумлаларни қўйиши талаб этилади. Ўз билимларингизни текшириб кўринг, омад сизга ёр бўлсин!


Рус тилидан тест

Ушбу сахифада рус тили фанидан тест саволларига жавоб бериб, ўзингизни синаб кўришингиз мумкин. Тестлар асосан мактаб дастуридан тузилган бўлиб, фойдаланувчи нуқталар ўрнига керакли сўз ёки жумлаларни қўйиши талаб этилади. Ўз билимларингизни текшириб кўринг, омад сизга ёр бўлсин!