Мактаб шифокори

            Ёш авлодни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим Мактаб шифокори ўқувчининг соғлигини текширмоқдайўналишларидандир. Бу борада соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ўзининг юксак самараларини бермоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги ишларни тубдан такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, мамлакатимизда эпидемиологик ҳолат барқарорлигини таьминлашда муҳим аҳамият касб этаётир. Фарзандларимиз соғлом, кучли, ақлли, салобатли, келишган ва гўзал бўлишини хоҳлаймиз. Ҳарбий кийимларни, чиройли спортчиларни кўриб ким ҳавас қилмаган? Кенг елкали, қадди-қомати келишган, гўзал инсонларни кўриб ким қойил қолмаган, дейсиз? Кўча-кўйда кўпчилик мактаб ёшдаги ўғил ёки қиз болалар нима учундир бошини пастга эгиб, эгилган қомат билан оёғини зўрға кўтариб, қўлларини Мактаб шифокори ўқувчининг соғлигини текширмоқдапастга туширган ҳолда юришади. Ҳар бир оиланинг вазифаси – келишган ва соғлом болаларни тарбиялашдан иборат. Боланинг гавда тузилиши, қадди-қомати халқнинг соғломлик кўрсаткичи ва маданияти ойнасидир. Қадди-қоматни (осанка) тўғри тарбиялаш, мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, соғлом болани тарбиялаш бу узоқ давом этадиган жараён. Болаларнинг соғлигини назорат қилиш, қадди-қоматини тўғри шакллантиришни ёшликдан бошлаш ва буни ҳар бир болалар муассасасида – мактаб, коллеж, университет ва айниқса оилада эътиборни ҳеч қачон пасайтирмаслик керак. Соғлиқ билан боғлиқ шу ва бошқа муаммоларни ечими билан жонкуяр инсон, мактаб-интернатимиз шифокори Нагуманова А.Х. иш олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида:

Мактаб шифокори Нагуманова А.Х ўз иш фаолиятини олиб бормоқда       Нагуманова Альфия Хусаиновна 1976-йили Жиззах шаҳрида зиёли оиласида туғилган. 1993-йилда 17-ўрта таълим мактабини аъло баҳоларга тугатиб, тиббиёт коллежига ўқишга кирган ва 1995-йилда тугатган. 2006-йилгача 3-сонли шаҳар табобатхонасининг “Жаррохлик” бўлимида хамшира бўлиб ишлаган. 2007-2008 йиллар оралиғида М.Хусаинов номли №19 ўрта мактабда хамшира лавозимида ишлаб келган. 2008-йилдан шу бугунга қадар Вилоят Халқ таълимига қарашли «Умид» мактаб-интернатида мактаб шифокори лавозимида ишлаб келмоқда. У ўқувчилар соғлигидан тез-тез хабар олиб туради. Ҳозирда Нагуманова А. I-даражали хамшира ҳисобланади.

One thought on “Мактаб шифокори

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Расмдаги белгиларни киритинг

*