Мактаб ётоқхонаси

«Умид» Ихтисослашлан Давлат Умумтаълим мактаб-интернати ўқувчилар турар жойи 150 кишига мўлжалланган бўлиб, ўқувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишлари учун «Маънавият маскани», «Сардорлар кенгаши» ташкил этилиб, фаолият олиб бормоқда.

Ўқувчилар турар жойида ёшларнинг дам олишлари ва яшаш шароитларини янада яхшилаш мақсадида турли йўналишдаги тугараклар ташкил этилган. Фан йўналиши, «Зулфияхоним қизлари», бадиий хаваскорлик тугараги, спорт тугараклари, шахмат-шашка, стол тенниси, кураш машғулотлари ўтказилмоқда. Ҳар бир қаватда дам олиш хонаси ташкил этилган бўлиб, ўқувчилар учун телевизор, шахмат жойлаштирилган. Шу билан биргаликда ўқувчилар турар жойида мактаб-интернат ахборот ресурс маркази, «Устоз ва шогирд», «Ота-оналар» хоналари, Тил ўрганиш маркази, Маънавият ва –маърифат бўлими, «Камолот» ЁИХБ ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Ўқувчи ёшларнинг аъло ўқишлари, соғлом бўлиб вояга етишлари учун барча шароитлар яратилган. 

«Умид» ИДУМИ ўқувчилар турар жойи манзили:
Жиззах шаҳар «Заргарлик махалласи
Телефон: (+99872)2265833 (+99872)2262141
Факс: 83722262141
E-mail: umid-idum@umail.uz
Автобус: 1, 2, 4, 8, 33, 35, 41