Қабул хужжатлари

Хар йилнинг 20-июндан 20-июлгача бўлган вақт оралиғида мактаб-интернатимиз 5-синфга янги ўқувчиларни рўйхатга олади. Сўнгра 1-15 август оралиғида тест синовлари бўлиб ўтади. Фақат энг зукко, ақлли ва ўқишга чанқоқ ёшлар «Умид» мактаб-интернати ўқувчиси номига эга бўлишади. Қўйида керак бўладиган хужжатлар рўйҳати билан танишингиз мумкин:

1. Баҳолар табели (нусхаси)
2. Педагогик-психологик ташхис дафтари (нусхаси)
3. Яшаш жойидан маълумотнома
4. Соғлиги тўғрисида 086-форма маълумотнома
5. 3×4 расм (6 дона)
6. 2 та дафтар, 20 та оқ варақ, 1 та файл папка.

Қабул соат 9:00 дан 16:00 га қадар давом этади.
Мурожаат учун телефон: (+99872)2262141


Умид мактаб-интернати-2 Умид мактаб-интернати Умид мактаб-интернати-3

12 thoughts on “Қабул хужжатлари

  1. Азамат Шодиев

    Салом, мен Кашкадарё вилоятиданман, углим шу йили бошлангич синфни тугатади. Мактабингизда бошка вилоятлардан бориб укиш имконияти борми?

    1. Admin Мавзу муаллифи

      Ваалайкум ассалом. Мактаб-интернатимизда бошқа тумандан келган ўқувчилар учун ўқиш имконияти бор: алоҳида ётоқхона ва 3 маҳал иссиқ овқат берилади. Ўқишга кириш учун ўғлингиз 1-15 август оралиғида бўлиб ўтадиган имтихонда керакли балларни жамғарса бас. Ўғлингиз учун битта тўсиқ мавжуд: у 4 синфни тугатган бўлиши керак.

  2. Жамшид

    Ассалому алайкум.
    Билмоқчи бўлганим, мактабга фақат 4- синфдан кейинми, бошланғич синфга ўқувчи қабул қилинмайдими?
    Имкон бўлса, йўналишлар тўғрисида маълумот берсангиз?
    Раҳмат

    1. admin Мавзу муаллифи

      Ваалайкум ассалом.
      “Умид” мактаб-интернати фақат 4 синфни битирган ўқувчиларни тест асосида қабул қилади. Алоҳида йўналиш йўқ, хамма синфлар хорижий тиллар, хусусан инглиз тилига ихтисослаштирилган. Ўқув йили якунида 9-синф битирувчиларни инглиз тилида бемалол сўзлаша оладилар.

      1. Жамшид

        Аввало, эътибор учун катта раҳмат.
        Яна бир нарсани сўрасам, ўқиш рус тилида олиб бориладими ёки аралаш (ўзбек-рус). Буни мактабда рус тилини ўргатиш қай даражадалигини билиш учун сўраётган эдим.
        Раҳмат.

        1. admin Мавзу муаллифи

          Бундан 3 йил олдин баъзи дарслар тўлиқ инглиз тилида олиб бориларди. Лекин япониялик мутахассиснинг шартномаси тугаганлиги сабабли ҳозирда дарслар фақат ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Алоҳида рус гуруҳлари бор.

  3. javohir

    Ассалому -алайкум илтимос батафсил маьлумот берсангиз 9-синфни битирган укувчилар хам укиш имкониятига эгами ёки факат 4-синфни битирганларгина кира олишадими.

    1. admin Мавзу муаллифи

      4-синфни битиргандан сўнг хужжат топширишади, тестдан ўтишса мактаб-интернатимизда ўқиш имкониятига эга бўлишади.
      9-синфни битирган ўқувчилар кейинги босқич, коллеж ва академик лицейларда ўқишади. Бизда ўқиш фақат 5 синфдан 9 синф сўнгигача бўлади.

    1. admin Мавзу муаллифи

      Сайт тўлиқ икки тилда яратилган. Сайтнинг теппа ўнг бурчагида байроққа боссангиз тил ўзгаради. Сайт яратилган вақтда бундай имконият йўқ эди, шунинг эски постларда икки тил бир саҳифада қолиб кетган.

  4. Дилшод

    Ассалому алайкум. Ўқувчини қабул қилишдаги тест саволлари нималардан иборат? Тестга аввалдан тайёрлаш бўйича қандайдир йўриқнома мавжудми? Ўқитиш тизими пулликми ёки бепул? Овқатланиш ва ётоқхоналар нархи қанча? Кам таъминланган оила фарзандлари учун қандай имтиёзлар бор? Жавоб учун аввалдан рахмат.

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*