Таълим-тарбиявий видеолар

87831078Ушбу саҳифада фарзандларимизнинг камол топишида муҳим ўрин тутадиган таълим-тарбиявий видеолар юкланиб, саҳифа янгиланиб борилади. Ўқитувчилар, мактаб психологлари ўқувчиларга ушбу видеоларни қўйиб беришлари мумкин.


Залолатни юклаб олма!

Бугунги кунимизни замонавий техника ва технологияларсиз тасаввур этолмаймиз. Улар ҳаётимизга шу қадар чуқур сингиб кетдики, ҳатто бир сония кундалик турмушимизнинг ўтиши ана шу воситаларсиз амри маҳол бўлиб қолган. Тараққиётнинг шиддатига, шиддат кучига куч бағишлаётган ушбу тармоқ ўз номига монанд ўргимчак тўрига ўхшайди. “Ўзбекистон” телеканали орқали 4 июнь чоршанба куни соат 21:40да намойиш этилган “Залолатни юклаб олма” номли фильмда ушбу кашфиётдан разил мақсадлари йўлида фойдаланаётган шахсларнинг кирдикорлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Дин ўрганаман, деган мақсадда Интернетга кириб, адоғсиз веб-саҳифалар қаршисида боши гангиб қолган ўспириннинг қандай қилиб алдангани, не-не орзу-умидлар билан фарзанд тарбия қилаётган онаизорнинг кўз ёш билан айтган ўкинчли сўзлари қалби уйғоқ ҳар бир кишини бефарқ қолдирмаслиги тайин.

Хўш, мутаассиб гуруҳлар Интернет ва ижтимоий тармоқ сайтларига қандай тузоқлар қўядилар? Бундай вазиятларда ишончли ва хавфсиз маълумот олиш учун қандай йўл тутиш керак? Бу каби саволларга Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар Турсунов, психолог Феруза Олимова, исломшунос Уйғун Ғофуров, устоз-мураббий Файзуллахон Набиев ва бошқа мутахассис, олимлар жавоб берадилар.

Юклаб олмоқ [96,6 мб]


“Ойдинда ой қидирган ожизалар”


Мазкур кўрсатув шу азиз Ватанни кўз қорачиғидек асрайдиган, оила масъулиятини чуқур ҳис қиладиган, айниқса бокира қизининг тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир ота-онани, кенг жамоатчиликни жиддийроқ мулоҳаза қилишга ундаши шубҳасиздир!


Алло! Огоҳ бўлинг! 1-қисм

-Скачать в формате *.flv – 89.35 Mb
-Скачать в формате *.flv (оригинал) – 89.35 Mb

 

Алло! Огоҳ бўлинг! 2-қисм

-Скачать в формате *.flv – 65.72 Mb
-Скачать в формате *.flv (оригинал) – 65.72 Mb

Алло! Огоҳ бўлинг! Мобил телефонларнинг зарарли томонлари ҳақидаги психологик фильм. Ушбу фильм МТРК томонидан тақдим этилган.


Огоҳ бўлинг! Экрандаги олабўжи

 

-Скачать в формате *.flv – 131.02 Mb

Огоҳ бўлинг! Экрандаги олабўжи. Телевизорнинг зарарли томонлари ҳақидаги психологик фильм. Ушбу филм МТРК томонидан тақдим этилган.

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*