Университетлар

     Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин юртбошимиз Ислом Каримов ташаббуси билан таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бошланди, фундаментал тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилди. “Талим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” қабул қилинди. Ёшларни хориждаги энг илғор олий ўқув юртларида ўқитиш, малакаларини ошириш учун турли жамғармалар тузилди. Бир сўз studientsбилан айтганда, талим тизимига бўлган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.  Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ минтақамизнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари барчанинг диққат марказида бўлди ва уларнинг кўпчилиги буюк мутафаккирлар номи билан атала бошлади.  Университетлар бу тарихий давр ичида илм-фаннинг турли соҳаларида жуда катта ютуқларга эришди. Хорижда ҳам тан олинди. Математика, кимё, физика, геология, биология, география, тарих, ўзбек тилшунослиги ва адабиётшунослиги каби фанлар бўйича илмий мактаблар шакллантирилди.

Олий таълим тизими қўйидагича тузилган:

  • хусусий ёки давлат қарамоғида эканлигидан қатъий назар таълимий ҳамда касбга тайёрлаш дастурларини давлат таълим стандарти асосида татбиқ этувчи олий таълим муассасалари;
  • олий таълимни ривожланишига зарур бўлган илмий-тадқиқот ишларини олиб борувчи илмий-тадқиқот институтлари;
  • давлат томонидан таълимни бошқарувчи идоралар, шунингдек, уларга қарашли бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар.

Ўзбекистонда таълим тизими

Халқ хўжалигининг турли соҳалари учун ўн минглаб малакали мутахассислар, илм-фан, маданият ва жамоат арбоблари етишиб чиқди. Марказий Осиёдаги ўнлаб илмий ташкилотлар, Фанлар Академиялари, олий ўқув юртларининг шаклланишида университетлар асос бўлиб хизмат қилди. Университетлар мустақиллик йилларида жаҳоннинг кўплаб илғор давлатларининг етакчи олий ўқув юртлари ҳамда илмий ташкилотлари билан алоқалар ўрнатишди.

Ушбу саҳифада сиз Ўзбекистондаги барча Олий таълим муассасалари: университет ва институтлар  ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин. Абитуриент ва талабалар учун Олий таълим муассасаси карточкасида, жамлаган маълумотларимиз, яъни олий таълим муассасаси факультетлари, деканатлар, кафедралар, кафедра ўқитувчилари ва шу каби бошқа маълумотлар фойдали бўлишига ишонамиз. Қуйида университетларнинг вилоят кесимида тақсимланишини кўришингиз мумкин.


Ўзбекистондаги университетлар рўйхати

  1. Қоракалпоғистон Республикасидаги университетлар ҳақида маълумот
  2. Андижон вилоятидаги  университетлар ҳақида маълумот
  3. Бухоро вилоятидаги  университетлар ҳақида маълумот
  4. Жиззах вилоятидаги  университетлар ҳақида маълумот
  5. Қашқадарё вилоятидаги  университетлар ҳақида маълумот
  6. Навоий вилоятидаги  университетлар ҳақида маълумот
  7. Наманган вилоятидаги  университетлар ҳақида маълумот
  8. Самарқанд вилоятидаги университетлар ҳақида маълумот
  9. Сурхондарё вилоятидаги университетлар ҳақида маълумот                       
  10. Сирдарё вилоятидаги университетлар ҳақида маълумот
  11. Тошкент вилоятидаги университетлар ҳақида маълумот
  12. Фарғона вилоятидаги   университетлар ҳақида маълумот
  13. Хоразм вилоятидаги университетлар ҳақида маълумот
  14. Тошкент шаҳридаги университетлар ҳақида маълумот

 P.S. Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайтидан олинди

Саҳифа янгиланмоқда

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*