Фойдали дастурлар

Ушбу саҳифада ўқитувчилар ва ўқувчиларга қулайлик туғдириш мақсадида фойдали дастурларни юклаб, мавзуни янгилаб борамиз.

В данной странице будем публиковать и обновлять полезные программы как для учителей, так и для учеников.


“Kaspersky 6 for Windows Workstations 6.0.4.1611 ” антивируси

KasperskyАнтивируслар оламидаги энг таниқли дастурлардан бири – “Касперский антивируси”нинг 6.0 тури компьютерингизни турли хилдаги троян ва юкланувчи вируслардан ҳимоялайди.  Касперский Евгений Валентинович бошчилигидаги  дастурчилар лабораториясида турли хил тажрибалардан мувафақиятли ўтган. Ушбу дастурдаги энг катта ютуқ – компания ишлаб чиққан барча кичик турдаги дастурларнинг бирлашгани ва сезиларли даражада дастурнинг ишлашининг тезлашганидир. Дастур компьютерингизни турфа хил вируслардан ҳимоя қилиш билан бирга, спам ва хакер хужумларидан ҳам ҳимоя қилади. Янги модуллар янги чиқаётган, номалум вирусларга қарши ҳимоя учоғи бўлади.


“Convertor 1.0” Лотин-кирилл таржимони

15-33

Ўзбек тилидаги матнларни Кирил алифбосидан Лотин алифбосига ўтказувчи дастур. У Microsoft Word, Блокнот дастурий таьминотларида ишлашга мослаштирилган. Матн форматини ўзгартирмаган ҳолда матнни жуда тез ўгириб беради. Бир қанча шрифтлар (Panda Times Uz, Times Uzb roman) билан ишлашга мослаштирилган. Унда лотин алифбосининг имло қоидалари ҳақидаги маьлумотлар ҳам тўлалигича келтирилган.


“Stamina 2.5 “ Клавиатура тренажори

Stamina дастуриStamina – бепул клавиатура тренажёри бўлиб, тез ёзишга ўрганишни завқли жараёнга айлантира олади. Дастур mp3 файлларни қўллагани боис, ёзишда хатога йўл қўйилса турли ёқимсиз овозларни чиқаради. Машғулотларда дуч келган сўзлар эмас, балки таниқли кишиларнинг гаплари, ҳикматли сўзлар, латифалар ёзиш таклиф этилади. Дастур турли тартибларда ишлашга мўлжаллангани учун ўзингизга мослаштириб олишингиз мумкин. энг афзал томони эса сиз ўзингизнинг қанчалик “ўсаётганингизни”, рекордларингизни ёки хатоларингизни кузатиб бориш имкониятига эга бўласиз.

манба: © www.umid.zn.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт!

One thought on “Фойдали дастурлар

  1. Рахимберди

    Ха, ушбу дастур ажойиб. Факат уни компьютерни установка килган захоти урнатиш керак, булмаса кутилгандек натижа беравермайди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Расмдаги белгиларни киритинг

*