«Ўзбек шоиралари» тадбири бўлиб ўтди

17-октябрь куни мактаб-интернатимизнинг фаоллар залида она тили ва адабиёти ойлиги доирасида «Ўзбек шоиралари» деб номланувчи адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирни она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Неъматова Ҳулкар Абдулбакиева олиб борди. Тадбирда ўзбек мумтоз адабиётида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган уч забардаст шоиралардан Нодирабегим, Жаҳон отин Увайсий, ҳамда Зебуннисобегимларнинг ҳаёт йўли ҳамда ижодий фаолиятига бир назар ташланди. Уларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди, ўзбек мумтоз куй-кўшиқлари ва рақслар ижро этилди.
















Ўхшаш мавзулар:

One thought on “«Ўзбек шоиралари» тадбири бўлиб ўтди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*