Профессор ва талабалар (ибратли ҳикоя) | «Умид» ИДУМ

Профессор ва талабалар (ибратли ҳикоя)

Бу воқеа Америкадаги университетларнинг бирида содир бўлди. Профессор аудиторияга кириб келди. Келдию, 1 галлонлик шиша банкани стол устига қўйди. Банка бўш эди. Талабалар бир муддат кузатиб турдилар. Профессор эҳтиёткорлик билан банкага бильярд шарларини жойлай бошлади. Банка тўлгач, ўтирган талабалардан “Банка тўлдими?”, – деб сўради профессор. Талабалар бир овоздан “Ҳа!” деб жавоб беришди. Шу пайт профессор майда пушти, денгиз бўйида учрайдиган тошларни битта-битта банкага ташлай бошлади. Тошлар шиша банка ичидаги бильярд шарлари орасидан банка тубига (“чинг-чилинг-чинг” деб товуш чиқариб) туша бошлади.

Профессор яна сўради:
— Банка тўлдими?
— “Энди тўлди”, – дейишди талабалар.

Профессор талабаларга қараб бир жилмайди. Ёнидаги кичкина темир чой идишдаги сариқ ранг қумни бильярд шарлар ва пушти тошлар жойлашган банкага бўшата бошлади. “Фисссссс” деган товуш чиқди. Профессор банка тўлганми йўқми деб яна сўради. Бу сафар аудиторияга сукунат чўкканди. Профессор стол устида турган стакандаги қулупнайли чойни банкага қуя бошлади. Талабалар ундан бу воқеада нима ҳикмат яшринганини сўрашди ва улар эшитган жавоб уларни бир муддат ўйлантириб қўйди.

Қуйида профессор айтган гаплар келтирилган.
Бу банка бизнинг ҳаётимиз. Ундаги бильярд шарлари эса сиз билан бизнинг ҳаётимизда катта аҳамиятга эга нарсалардир; сизнинг саломатлигингиз, ота-онангиз ва оилангиз, динингиз, яқин қариндош ва дўстларингиз, ва ҳоказо.

Банкадаги пушти тошлар эса бильярд шарларидан аҳамияти пастроқ нарсалардир, ишингиз, ўқишингиз, ишингизда у идорадан бу идорага югиришингиз…

Қумга келсак, бу бекор ўтказган вақтингиз, дўстлар билан қилган айш-ишратингиз, ўйнаган компьютер ўйинларингиз, томоша қилган футбол матчларингиз….

Агар банкага қум ва пушти тошларни биринчи солиб тўлдирганимизда эди, бизда бильярд шарлар учун жой қолмаган бўларди. Шунинг учун аввал сизга муҳим нарсалар учун вақт сарфланг ва ҳаётингизда жой ажратинг, қолганлари эса шунчаки сариқ тупроқдир.

Бу гаплардан талабалар оз муддат ўйга толдилар, аудиторияда жимлик ҳукумрон эди. Шу пайт бир талаба савол берди:

— Банкага нега чойни қуйдингиз?

“Бу саволни берганингдан хурсандман. Чойнинг маъноси шуки, ҳаётда қанча ишлар билан банд бўлмайлик, доимо бир пиёла чой устида яхши ҳамсуҳбатга вақт топишимиз керак.” – деб жавоб берибди профессор.

🔥14 марта кўрилди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*