Физика фанида учрайдиган атамалар изоҳли луғати (Д – И)

Фи́зика (юнон. φυσικός — «табиий», φύσις (physis) — «табиат») табиий борлиқ ҳақидаги фан бўлиб, коинотни ташкил этувчи асосий таркибларни, унинг моҳиятини тушунтириб берувчи майдон ва унинг хусусиятларини ўрганади. У қуйидаги асосий қисмлардан иборат:

  • Классик механика;
  • Электродинамика ва классик майдон назарияси;
  • fizikaКвант механикаси;
  • Статистик физика ва термодинамика;
  • Оптика ва спектроскопия;
  • Молекуляр физика;
  • Атом физикаси;
  • Квант майдонлар назарияси;
  • Гравитация ва космология;
  • Калибрланган майдонлар ва суперсимметрия.

Физика — табиат хақидаги умумий фан; материянинг тузилиши, шакли, хоссалари ва унинг ҳаракатлари ҳамда ўзаро таъсирларининг умумий хусусиятларини ўрганади. Бу хусусиятлар барча моддий тизимларга хос. Турли ва аниқ моддий тизимларда материя шаклларининг мураккаблашган ўзаро таъсирига тегишли махсус қонуниятларни кимё, геология, биология сингари айрим табиий фанлар ўрганади. Бинобарин, физика фани билан бошка табиий фанлар орасида боғланиш бор. Улар орасидаги чегаралар нисбий бўлиб, вақт ўтиши билан турлича ўзгариб бораверади. Физика фани техниканинг назарий пойдеворини ташкил қилади. Физиканинг ривожланишида кишилик жамиятининг ривожланиши, тарихий даврларнинг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шарт-шароитлари маълум аҳамиятга эгадир.


Диод – икки электродли электр лампа бўлиб бир томонлама ўтказувчанлик хусусиятига эга. Анодга мусбат қутиб уланса катоддан ажраган электронлар анодга томон харакат қилиб занжирдан ток ўта бошлайди. Анодга манфий қутиб уланса ток ўтмайди. Ярим ўтказгич диодда икки хил ўтказгич чегарасида хосил бўлган потенциал майдон токни фақат бир йўналишда ўтказади. Диоддан ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантиришда, токни чегаралаш ва частотани ўзгартиришда фойдаланилади.

Диоптрия – линза ва линзалар системаси оптик кучининг ўлчов бирлиги. Фокус масофасига тескари қиймат. Масалан, “мени кўзойнагим +2” дегани, шу кўзойнак линзасининг фокус масофаси 0. 5м.

Дипол – миқдор жихатидан тенг, икки хил ишорали, маълум бир масофада жойлашган икки заряд. Зарядлар орасидаги масофа ёки зарядлар миқдори ўзгарганда дипол электромагнит тўлқинлар тарқатади. Заряднинг улар орасидаги масофага кўпайтирмаси (р=q.L р-дипол моменти, q-заряд миқдори L зарядлар орасидаги масофа) дипол электр моменти дейилади. Магнитланган стержен магнит диполи бўлади. Магнит массасининг узунлигига кўпайтмаси (рм=mL) дипол магнит моменти дейилади.

Дискриминатор (лотинча – discrimino – ажратаман) – мураккаб электромагнит тўлқинларидан фойдали сигналларни ажратиб олувчи қурилма.

Дисперсия (лотинча – dispersio – сочилиш) – таркибий қисмларга ажратиш, ёруғлик, товуш, тўлқин дисперсиялари бор.

Дисперсия қонуни – гармоник тўлқинлар тарқалиши тезлиги, шу тўлқин узунлигига боғлиқлигини, модданинг нур синдириш коэффициенти ёруғлик тўлқин узунлигига боғлиқлигини ифодаловчи қонун.

Дисимилизация – ажралиш, жисмга ютилган моддани жисмдан ажралиб чиқиб кетиши.

Диссоция – модда молекулаларининг оддийроқ, молекулаларга, атомларга, ионларга қайтар холда парчаланиши. Диссоциал, термик, электролитик, фотокимёвий турларга ажралади.

Дисторция (лотинча – distorsio – қийшайиш) – оптик системаларда хосил бўладиган тасвир нуқсонлари. Масалан видеокамерага жуда яқин келган шахснинг бурун, лаблари йўғонлашиб кўринади.

Дифракция (лотинча – difractus – синган) – тўлқинларнинг ўз йўлида учраган кичик тўсиқлардан айланиб ўтиши. Дифракция ходисаси тўсиқ ёки тирқиш ўлчамлари билан тўлқин узунлиги орасидаги нисбат орқали ифодаланади.

Диффузия (лотинча – diffusio – сингиш, тарқалиш) – молекулалар, атомлар, ионларнинг тартибсиз иссиқлик харакати натижасида бир модданинг иккинчи моддага ўз – ўзидан ўтиши, бирининг иккинчисига”сингиб кетиши”.

Диэлектриклар – электр токини деярли ўтказмайдиган моддалар, изоляторлар. Масалан чинни, эбонит, кварц, слюда. Диэлектриклар газсимон, суюқ ва қаттиқ бўлади. Ташқи электро магнит майдон (электр майдон) диэлектрикларнинг молекула ёки атомларини қутблайди. Бу ходисани диэлектрикларни қутбланиши дейилади.

Доплер эффекти – тўлқин тарқатувчи манба ёки тўлқин қабул қилгич бир – бирига нисбатан харакатланаётганда тўлқин тебранишлар частотасининг ўзгариши. Масалан йўл назоратчиси (ГАИ) автомобилга тўлқин юбориб, ундан қайтган тўлқинни қабул қилиб частота ўзгаришига кўра, келаётган ёки кетаётган автомобил тезлигини аниқлай олади. Шунинг сингари юлдузлар ерга яқинлашмоқдами узоқлашмоқдами? Ёруғлик частотасини ўзгаришига қараб аниқланади. Бу қонунни Австриялик физик Доплер аниқлаганлиги учун (1842 йил) Доплер эффекти дейилади.

Дихроизм – ёруғлик нурини фарқли ютиш маъносида ишлатилиб, бу ходиса ёруғликнинг кутбланиш соҳасида рўй беради.

Е  Ё

Ерга улаш – электро аппаратлар, жихозлар, машиналар, яшин қайтаргичлар ва бошқаларни ер билан туташтириш. Ерга туташтирувчилар ерга кўмилган темир қозиқ, хар хил металл электродлар бўлиши мумкин. Водопровод, газ трубалари электрод вазифасини ўташи мумкин.

Ёй разряд – электродлар орасида (газда) рўй берадиган электр разряд.

Ёруғлик нурлари – электромагнит тўлқинларининг тўлқин узунлиги 360 – 760 микрометр сохасидаги қисми. 360мм бинафша ранг, 760мм қизил рангга тўғри келади. Ёруғлик тўлқин узунлиги одатда ангстрем бирликларда ўлчанади. 1оА=10 — 10м.

Ёруғлик босими – ёруғлик тўлқинларининг жисмларга кўрсатадиган механик таъсири. Ёруғлик босими p= (1+g) w ифода билан аниқланади, бунда р – сиртнинг қайтариш коэффициенти, w – ёруғлик энергияси зичлиги.

Ёруғлик оқими – электромагнит нурланиш қуввати F ёруғлик оқими дейилади. F=Е.М ифода билан аниқланади, бунда Е – нурланиш қуввати, М – доимий коэффициент. Оқим бирлиги – люмен М=682лм/вт.

Ёруғлик кучи – фазовий бурчак остида тарқалаётган ёруғлик оқими билан аниқланади. Ёруғлик кучи ўлчов бирлиги шам бўлиб у махсус ясалган эталон лампалар орқали аниқланади.

Ёритилганлик – бирлик сиртга тушаётган ёруғлик оқимидан иборат бўлиб унинг ўлчов бирлиги люкс. Коридор, йўлаклар 15лк, ёзув чизмачилик иш жойлари 75 – 100лк, ёритилган бўлиши керак.

Ёруғлик йили – ёруғлик нурларининг бир йилда босиб ўтган йўли. Тахминан 31, 54 миллион км.

Ёруғлик энергияси – бир дона ёруғлик тўлқини учун Е=h•υ га тенг. Бунда h – Планк доимийси h=6,625•10 — 34 ж. с.га тенг, υ – тўлқин частотаси.

Ёруғлик эталонлари – ёруғлик бирликларини жуда аниқ ўлчаш учун қабул қилинган наъмуналар. Иш температураси 2042, 1оК (1769оС), равшанлиги 60 стильб бўлган абсолют қора жисм асосий эталон деб қабул қилинган. Эталон нусха лампалар гурухидан температураси 2042, 1оК ва 2800оК бўлган ёруғлик кучининг иш эталони, ёруғлик иш эталони ясалган.

Ёруғлик ўтказгич (русча-светопровод) – ёруғлик нурларини узатувчи канал. Метал билан қопланган яхши силлиқланган ички сирти ёруғлик нурини жуда яхши қайтара оладиган найчалар. Бундай найчалар ёрдамида ингичка найчаларнинг ички деворини, инсон ички органларини кузатиб туриб даволашда ишлатилади. Ёруғлик ўтказгич ёрдамида тасвирни ўзгартирувчи кинокамера ёрдамида кадрларни битта сатрга тушуриб бир метр узунликдаги лентага юз мингта тасвир тушурилади, махфий сигналлар (ахборот) жўнатиш мумкин.

Ж

Жоул – иш, энергиянинг ўлчов бирлиги 1кг массали жисмни 1м/с2 тезланиш билан 1м га кўчириш учун сарф бўлган энергиядир.

Жоул – Ленц қонуни – ўтказгичдан электр токи ўтганда ўтказгичдан ажралиб чиқувчи иссиқлик миқдорини аниқловчи қонун. Иссиқлик миқдори Q, ток кучи J, ўтказгич қаршилиги R, вақт t билан ифодаланса бу қонунни кўриниши Q=J2Rt га тенг.

Жоул – Томсон эффекти – (Дроссел эффекти хам дейилади) – реал газ (атроф мухит билан иссиқлик алмашмай, ташқи иш бажармай) кенг тешикдан (найдан) торайиб борувчи (вентиль, ғовак тўсиқ) найга ўтганда газ хароратининг ўзгариши (кенгдан торга ўтганда исийди, аксинча ўтса совийди).

З

Заряд (электр заряди)– зарраларнинг электромагнит майдони билан ўзаро таъсирланиш кучини, энергия-сини ифодалайдиган физик катталик. Энг кичик заряд электрон заряди бўлиб у q=1,6•10 – 19 Кулонга тенг.

Заряднинг сақланиш қонуни – электр изоляцияланган берк системада зарядларнинг алгебраик йиғиндиси хар доим ўзгармай қолади. Масалан моддаларда кимёвий (физик) реакциягача қанча заряд бўлса, реакциядан кейин хам ўшанча заряд бўлади.

Зарядлаш қурилмаси – аккумуляторларни зарядлаш учун ўзгармас ток берувчи қурилма. Даврий зарядлаш, узлуксиз ва узлукли зарядлаш, қўшимча, хамда қайта зарядлаш (катта, кичик) қурилмалари мавжуд.

Зарядли зарралар хисоблагичлари (русча счётчик-хисоблагич) – зарядли зарраларни қайд қилиш ва энергиясини аниқлаш учун ишлатиладиган физик қурилмалар.

Зарядли зарралар тезлатгичлари (русча ускоритель-тезлатгич) – электрон, протон, енгил ионларнинг энергиясини кўпайтириш ва кучайтириш учун ишлатиладиган мураккаб физик қурилмалар. Зарядли заррачалар кучли элетр, магнит майдонидан ўтаётганда тезлиги ортиб, энергияси табиатда учрамайдиган катта қийматларга эришади. Бундай қурилмалар циклотрон, баттатрон, синхротрон, фазатрон, микротрон номлар билан аталган.

Зенит (йўл йўналиш) – осмон сферасининг кузатувчи шахс боши устидаги нуқта. Шу нуқта ва шахс боши орқали ўтган чизиқ “тик” (вертикал) чизиқ бўлади.

И

Идеал (юнонча idea сўзидан олинган) – бирор нарсани намунаси, камолоти.

Идеал газ – молекулалари орасида ўзаро таъсир кучи йўқ деб фараз қилинадиган газ.

Идеал кристалл – зарралари фазода қатъий, муайян тартибда жойлашган, фазовий симметрия хоссасига эга бўлган мукаммал структурали қаттиқ жисм.

Идеал суюқлик – Қовушқоқлиги ва иссиқлик ўтказувчанлиги йўқ деб фараз қилинган суюқлик.

Изо (юнонча isos – бир хил) – қўшма сўз бўлаги тенглик ўхшашликни билдиради.

Изобара – а) масса сони бир хил бўлган кимёвий элементлар. б) изобарик жараённи ифодаловчи график.

Изобарик жараён – ўзгармас босимда юз берадиган физик жараён.

Изобарик сирт – хамма нуқтасида атмосфера босими бир хил бўлган сирт.

Изолятор – электр токини ёки иссиқликни ёмон ўтказадиган ёки ўтказмайдиган модда.

Изотерма – изотермик жараён графиги

Изотермик жараён – ўзгармас хароратда (температурада) юз берадиган физик ходиса. Ўзгармас хароратда суюқлик қайнаши, қаттиқ жисм эриши, газларни сиқиш, кенгайтириш ходисалари бунга мисол бўлади.

Изотоп (юнонча – топос – жой, ўрин) – заряди бир хил, массалари хар хил бўлган кимёвий элэментлар.

Изохорик жараён (юнонча-хора – жой, макон, фазо) – модда (газ) хажми ўзгармай турганда унинг харорати билан босими орасидаги боғланишни ифодаловчи холатлар. Бу холатларни ифодаловчи график – чизиқлар “изохора”дейилади.

Импульс (лотинча-зарба, туртки) – 1) механикада импульс – харакат миқдорини ўлчовчи. У вектор катталик бўлиб жисм массасини унинг тезлигига кўпайтмасига тенг катталикдир. 2) тўлқин импульси – бир тебранишнинг мухитда ёки фазода тарқалиши. Масалан товуш импульси, электр импульси.

Импульслар техникаси – электр импульсларини хосил қилиш, ўзгартириш, ўлчаш, қабул қилиш ишлари билан шуғулланадиган соха.

Индикатор (лотинча индикатор – кўрсатаман, аниқлайман) – бирор жараённинг, ходисанинг боришини, кузатилаётган объектнинг (нарсанинг) холатини акс эттирувчи асбоб, қурилма, элемент. индикаторлар вазифасига кўра хилма хил.

Индуктивлик – электр контурида (ғалтакда) ток кучининг вақт бирлиги ичида бир бирликка ўзгариши натижасида контурда пайдо бўладиган Э, Ю. К. Индуктивлик бирлиги генри. Гн.

Индуктивлик ғалтаги – сиғими ва актив қаршилиги анча кичик бўлган холда катта индуктивлик хосил қиладиган спиралсимон ўтказгич. Бир толали, кўп толали, цилиндрсимон, тороид, тўртбурчак шакллилари кўп учрайди.

Индукцион ток – ёпиқ контурда ўзгарувчан магнит майдони хосил қиладиган ток.

Индукция (лотинча inductio – туғилиш, қўзғатиш) – зарядланган жисмнинг электростатик майдони таъсирида зарядсиз жисмнинг зарядланиши.

Инерция (лотинча – inertio – харакатсизлик) инертлик – моддий жисмнинг хоссаларидан бири. Шу хоссаси туфайли жисм ўз холатини: тинч ёки тўғри чизиқли текис харакатини сақлай олади.

Инерциал саноқ системаси – инерция қонунларига бўйсунадиган саноқ системаси.

Инерция қонуни – механика қонуни, унга кўра хар қандай жисмга бошқа жисмлар таъсир этмаса жисм ўзининг тинч ёки текис ва тўғри чизиқли харакатини сақлайди.

Инерция кучи – харакатдаги моддий жисм тезланишига қарама қарши йўналган, жисм массаси ва тезланишининг кўпайтмасига тенг миқдор. Бу ерда тезланиш инерция координата системасига нисбатан олинган (марказдан қочма куч хам дейилади)

Инерция моментлари – жисмларда массалар тақсимланишини ва айланма харакатдаги жисмлар инертлигини ифодаловчи катталиклар жисм массаси билан айланиш ўқигача бўлган масофани квадратига тенг.

Интерференция (лотинча – inter – ўзаро, fer – уриниш, аралашиш) – когерент тўлқинлар бир бири билан тўқнашиб амплитудасининг (устма-уст тушиб) кучайиши ёки сусайиши. Тўлқин частотаси, амплитудаси бир хил бўлиб фазалари фарқи хисобига интерференция кузатилади.

Интерферометр – интерференция хосил қилувчи ва кузатувчи мураккаб оптик асбоб, жисм сирти текислигини ўлчашда хам ишлатилади.

Ион – бир ва бир неча электронларини йўқотган (мусбат) ёки бир ва бир неча ортиқча элетронлари бўлган (манфий) зарядланган молекула.

Ионизация (рус. ионизация-ионланиш) – нейтрал атом ва молекулалардан мусбат ва манфий ионлар, эркин элетронларни хосил бўлиши.

Ионизация камераси – ионлаштирувчи нурларни текшириш ва ўлчаш учун ишлатиладиган асбоб.

Ионизация потенциали (ионлаш потенциали) – атом ёки атом системаларидан электронларни уриб чиқариш учун, умуман уларни ионлаштириш учун зарур бўлган энергия, 1 – 35 электровольт орасида бўлади.

Ионланиш чизиқли зичлиги – dl элементар йўлда зарядланган ионлантирувчи заррача хосил қилган бир ҳил ишорали ионлар сонининг шу масофага нисбати билан ўлчанадиган физик катталик. i = dn/dl бунда dn ионлар сони, i ионланиш чизиыли зичлиги. Табиий радиоактив изотоплпрнинг заррачалари (альфа, бета) ҳавода 1 метрда ўртача 2 – 8 миллион жуфт ион ҳосил қилади.

Исланд шпати – кальций карбонатнинг (Са СО2) кристали, рангсиз, шаффоф кристалл.

Иссиқлиқ – материя харакатининг шакли, микрозарраларнинг бетартиб харакати. Иш бажармай энергия узатиш шакли. бирлиги Жоуль.

Иссиқлик сиғими – моддани 1оС иситганда у “ютадиган”, оладиган иссиқлик миқдори.

Иссиқлик электр маркази (станциялари) – иссиқлик двигателлари ёрдамида электр энергияси, иссиқ сув, буғ ишлаб чиқарадиган иссиқлик электр станциялари.

Ички энергия – жисмнинг фақат ички холатига боғлиғ бўлган энергия, жисмни ташкил қилган молекулалараро, заррачалараро энергиялар йиғиндиси.

Иш – энергиянинг бир турдан иккинчи турга айланишини миқдор жихатдан ифодаловчи физик катталик.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*