«Умид»нинг умидли ёшлари (№9)

Бахромова Нозима Ботир қизи 2003 йилнинг 7 июль санасида Жиззах шаҳрида таваллуд топган. У 1 синфдан 4 синфгача Жиззах шаҳридаги №5 ўрта таълим мактабида ўқиди. 2012-2013 йилларда Жиззах шаҳридаги “Болалар ижодиёт маркази”да қўшимча таълим олди. У ерда рассомчилик ва халқ хунармандчилиги тугаракларига қатнашди.

Бахромова Нозима (3)

Нозима 2014-йилда тест асосида «Умид» мактаб-интернатига ўқишга кирди. У инглиз тилини чуқур ўзлаштиришга ҳаракат қилди. Устозларидан олган янги билимлар ва ўз устида тинмасдан ишлаши натижасида «Инглиз тили билимдонлари» интеллектуал кўрик-танловининг вилоят босқичида I-ўринни, сўнгра якуний, республика босқичида ҳам фахрли ўринни эгаллади.

Бахромова Нозима (диплом)

Ҳозирда Бахромова Нозима «Умид» мактаб-интернатининг 7«З» синфида таҳсил олмоқда. Инглиз тилидан ташқари, Нозима алгебра, адабиёт ва рус тили фанларини ёқтиради. Бўш вақтларида китоб мутолаа қилади, пазандачилик билан шуғулланади. 

Бахромова Нозима (2)

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*