Ўт учириш воситаси турлари (видео)

Афсуски кутилмаган олов алангасидан ёки эҳтиётсизлик оқибатида куйиб қолиш, шунингдек кичик туташув орқали келиб чиққан ёнғиндан хеч ким ҳимояланмаган. Ёнғинни олдини олиш учун хонада ёки автомобилда ўт ўчириш воситасини сақлаш зарур.

Кишиларни, моддий ва табиат бойликларини ёнғиндан сақлаш учун ишлатиладиган техника воситалари одатда ўт ўчириш техникаси деб аталади. Ўт ўчириш техникасининг асосий воситаларига махсус автомобиллар, поездлар, кемалар, самолётлар ва вертолётлар киради. Ўт учириш техникасига стационар ўт ўчириш қурилмалари, ёнғин сигнализациялари, ўт ўчиргичлар, ўт ўчириш гидрантлари ва бошқа ўт ўчириш жихозлари киради.

Ёнғин турлари

Ёнувчи модданинг агрегат ҳолатига кўра барча ёнғинлар қуйидаги тоифаларга бўлинади:

  • А тоифаси (қаттиқ ёнувчи моддалар);
  • В тоифаси (суюқ ёнувчи моддалар);
  • С тоифаси(газ ҳолатдаги ёнувчи моддалар);
  • Д тоифаси (металл ва металлга эга ёнувчи моддалар);
  • Е тоифаси (юқори кучланишга эга электр ускуналарнинг ёниши).

Ўт ўчириш машиналари

Ўт ўчириш машиналари асосий, махсус ва ёрдачи турларга бўлинади.

pojarnaya_mashina

Асосийларга автоцистерналар, автонасослар, насос станциялар, насос-шлангли, газ-сувли, ҳаво-кўпикли, кукунли ва бошқалар киради. Уларнинг асосий вазифаси ўт ўчириш воситаларини ёнғин бўлаётган жойга келтиришдир.

Махсусларига техник хизмат кўрсатиб, алоқа ўрнатадиган шлангли ва бошқалар киради. Техник хизмат кўрсатувчи машина ўт тушган жойга муҳим ускунларни олиб бориш, бинони ва қулаган қисмларни ажратиш, девор ва ора ёпмаларини тешиш ишларини бажаради. Авария остида қолган кишиларни ташиш учун хизмат килади.

Ёрдамчи машиналар кучли ёнғин бўлганда учириш техникасининг узлуксиз ишлашини таъминлайди. Улардан аҳоли орасида ёнғинни олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари олиб боришда ҳам фойдаланилади. Барча ўт ўчириш машиналари қизил рангга буялади ва товуш сигнали “сирена” билан жихозланади.

Ўт ўчиргич воситалари

Ўт ўчириш техникасининг энг кенг тарқалгани ўт ўчиргичдир. У чиқариш-тўхтатиш қурилмаси ва ўт ўчириш моддасининг оқимини ҳосил қилувчи учлиги бўлган хар бири 100 м (10л) сиғимли цилиндрик идишдан иборат. Оқим идишдаги ортиқча босим ҳисобига ҳосил бўлади. Босимни доимий сақлаш (дам бериладиган ўчиргич ёки уни ишга туширганда ҳосил қилиш) мумкин. Дам бериладиган ўт учиргич ичига ё фақат ўт ўчириш массаси, ёки яна қўшимча “иш бажарувчи” газ (масалан, ҳаво, азот) ҳайдалади. Кейингисида босим ёрдамчи балончада сақланадиган “иш бажарувчи” газ ҳисобига ёки ўт учириш моддаларининг кимёвий реакцияга кириши натижасида ҳосил булади.

Ўт учириш моддалари сифатида углерод (ГУ)-оксид, кимёвий ва хаво-механикавий кўпиклар, галлоидлашган углеводородлар (этил бромид, фреон), кукун, сув ишлатилади.

Углерод (1У)-оксид ўчиргич ичида суюқ ҳолатда бўлиб, у диффузор шаклидаги учликдан отилиб чиқаётганда газ ва қаттиқ (қор шаклида) ҳолатда бўлади.

Кимёвий кўпик ўт ўчиргич ичида учликка кириш олдидан ишқорий (НСО асосида) ва кислотали (Н асосида) эритмаларнинг ўзаро реакцияга киришиши натижасида ҳосил бўлади. Кўпик ҳажмининг эритма ҳажмига нисбати 4-6 бўлади. Ҳаво-механикавий кўпик сирт актив модданинг 5-6% ли сувдаги эритмаси учликдан ўтишда ҳосил бўлади. Учликдаги пуркагичда эритма майда томчиларга айланиб, бу томчилар оқими учликда ҳаво билан бирлашиб, 6-8 марта катта ҳажмли кўпик ҳосил қилади.

Галлоидлашган углеводородлар ўт ўчиргичларнинг учликларидан чиқаётганда майда томчилардан иборат аэрозоль типидаги оқимни, -кукун эса булутсимон окимни ҳосил қилади.

Ҳозирги даврда ўт ўчириш техникасинииг янги хили – газ-нефт ва фонтанларини турбо реактив двигателидан ишлайдиган газ ва сув буғи аралашмаси билан учирадиган қурилмалар қўлланилмоқда. Аэродром, нефтни кайта ишлаш корхоналари, кимё саноатида хавфсизликни таъминлаш мақсадида галлоидлашган углеводородлар, инерт газлар, кукунлар, кўпик таркибли ўт ўчиргичлар асосида ишлатиладиган унумли ўт ўчириш техникаси ишлатилмоқда.

Юқорида қайд қилинганидек, унча катта бўлмаган ўт кетишларни ва ёнғинларни (айниқса уларнинг бошланиш босқичларида) бартараф қилишда кенг қўлланиладиган воситаларнинг асосийлари – бу ўт ўчиргичлардир. Ўт ўчиргичларнинг одатда дастаки, елкага осиладиган ва кўчма турлари маълум. Ёнғинларни ўчириш шароитларига мувофик ўт учиргичларнинг ҳар хил турлари яратилган бўлиб, уларнинг қуйидагича туркумланишлари қабул килинган:

I. Ўт ўчирувчи моддаларнинг турлари буйича:
1) Кўпикли: а) кимёвий кўпикли, ишқорли ва кислотали моддаларнинг сувли эритмаларидан ҳосил бўладиган кимёвий кўпикларни ёнғинга йуналтирувчи;
б) ҳаво-кўпикли ва суюқлик моддали, кўпик ҳосил қилувчи сувли эритмалардан бунёд бўлган ҳаво механикавий ва кимёвий кўпиклар пурковчилар; 

2) Газли: а) углерод (1У)-оксидли, углерод (1У)-оксид ўт ўчиргич ичида суюқ ҳолатда бўлиб ёнғин чиққан жойга бу моддани одатда газ ва қаттиқ қор шаклида йуналтирувчи (пурковчи);
б) аэрозолли ва углерод (1У)-оксид-бром этилли, ёнғин ўчирувчи модда сифатида буғланган галлоидлашган углеводородлар ишлатиладиган.

3. Кукунли (порошокли) – ўт ўчирувчи модда сифатида қуруқ кукун (порошоклар) ПСБ ва ПС-1 ишлатиладиган.

II. Ўт ўчирувчи моддаларнинг йўналтирилиш (ишлатилиш) усуллари бўйича: 

1. Кимёвий реакция натижасида хосил буладиган газларнинг босимлари билан
ишлайдиган (кимёвий-купикли ут учиргичлар);
2. Ўт ўчирувчи моддалар билан ёнма-ён бўлган ишчи газларнинг босим туфайли ишлайдиган (углерод 1У-оксидли, аэрозолли, ҳаво-кўпикли ўт ўчиргичлар);
3. Алоҳида баллончада бўлган ишчи газнинг босими билан ишлайдиган (ҳаво-кўпикли, аэрозолли ўт ўчиргичлар).
4. Ўт ўчирувчи моддалари эркин оқишадиган (сепиладиган ўт ўчиргичлар (кукунли ўт ўчиргич ОП-1).

III. Ўт ўчирувчи моддаларининг миқдори бўйича:

1. Кичик литражли дастаки-қобиғининг ҳажми 5 литргача;
2. Саноатга оид дастаки қобиғининг ҳажми 10 литргача;
3. Кучма ва турғун (стационар) қобиғининг ҳажми 10 (ва 25) литрдан ортиқ (ОВП-ЮО, ОВПУ-250 ва бошқалар).

Кимёвий – кўпикли ўт ўчиргичлар

Саноат дастаки кимёвий-кўпикли ўт ўчиргичларнинг тўрт хилини ишлаб чиқаради: ОВ-5, ОХП-Ю, ОП-М, ОП-9 ММ. Булардан ташқари амалиётда аввал ишлаб чиқарилган жуда кўп миқдорда ОП-5 ўт ўчиргичлари ҳам ишлатилмоқда. Кимёвий кўпикли ўт ўчиргичлар, юқорида айтиб ўтилганидек, уларнинг ичларида жойлаштирилган ишқорий ва кислотани ташкил қилувчи моддаларнинг ўзаро реакциялари натижасида ҳосил бўладиган кимёвий кўпик ёрдамида ўт ўчиришга мослаштирилганлар.

Кимёвий-кўпикли ўт ўчиргичларнинг тузилиши

Дастаки кимёвий-кўпикли ўт ўчиргич ОХП-Ю одатда пайвандланган пўлат баллондан иборатдир. Унинг асосий кисмлари: 1-тутка; 2-шток (тик пўлат ўқ, стержень); 3-қопкоқ;
4-пуркайдиган, сепадиган тешик; 5-клапац:;, 6-ҳимояловчи клапан; 7-колба (ички идиш)стакан); 8-даста; 9-корпус (тана); 10-пружина.

ОВП-5, ОП-М, ОП-9ММ ўт учиргичлари химояловчи клапан (б)ларининг бўлмаслиги билан ОХП-Ю ўт ўчиргичидан фарқ қиладилар. Кимёвий-кўпикли ўт ўчиргичларнинг миқдорий таркиби қуйидаги жадвалда келтирилган:

Ўт ўчирувчи воситалар

Кимёвий-кўпикли ўт ўчиргичларнинг ишлаш негизлари

Кимёвий-кўпикли ўт ўчиргичларни ишлатиш учун тутқични юқорига кўтариб, кислотали стакан (колба) клапанини очилади ва унинг юқори томонини пастга айлантирилади (тўнкарилади). Стакандан (колба) оқиб тушаётган кислотали, кимёвий қисм (эритиш ишқорий қисм билан аралашиб кимёвий реакцияга киради. Бунда кўплаб углерод (1У)-оксид гази ҳосил бўлиб у кўпиклар шаклини қабул қилади. Углерод (1У)-оксид гази ўт ўчиргич ичида 137,1 Н/м (14 кг/см ) босим ҳосил қилиб кўпикларни унинг ичидан итариб чиқара бошлайди (бунда узоққа отилувчи кучли оқим ҳосил бўлади. Ўт ўчиргичларни ишлатишдан олдин пуркагич тешикларни тозалаш зарур бўлишини ҳисобга олиб, уларни ёнида осиб қуйилган тугнагич (мих, шпильки) билан тозалаш керак бўлади. Ўт ўчиргичлари билан ишлаганда кимёвий-кўпик одам танасининг очик ерларига ва юз-кўзига тегишидан эхтиёт бўлиш даркор. Агар мобода кўпик очик ерларга ва юз-кўзга тушган булса, тезликда тоза сув билан ювиб ташлаш керак.

Кимёвий-кўпикли ўт ўчиргичларни ишлатиш қоидалари

Зарядланган ўт ўчиргичлар яхши кўринадиган ва осон олинадиган жойларда ер сатҳидан камида 1,5м баландликда осиб қуйилиши керак. Ўт ўчиргичларнинг таналари сиртидан қизил рангли буёк билан мойланган бўлиб, унга асосий кўрсаткичлари ва ишлатиш қоидалари қайд этилган ёрлик (этикетка) номаси туширилиши зарур. Хар бир ишлатилаётган ўт ўчиргич учун алоҳида дафтар (формуляр) тузилиб, унда ўт ўчиргични ишлаб чиқарган завод, босими, ишлаб чиқарилган йили, қайси йилдан ишлатилаётгани, кузатиш ва синаб кўриш натижалари ва ҳоказолар қайд этилади. Ишлатилаётган ўт ўчиргичлар ҳар ойда камида бир марта текширувдан ўтказилади, устидаги чанги артилиб, пуркагич тешик тозалаб қуйилади. Хар йили камида бир марта ўт ўчиргичлариииг кимёвий ташкил қилувчи моддалари (зарядлари) сифат жиҳатидан текширилиши лозим. Бунинг учун эса ўт ўчиргичлар очилиб, аввал кислотали қисм (стакан, колба) ни текширилади. Агар кислотали стакан (колба) ва пломба бузилмаган булса, эритмада чўкма бўлмаса – кислотали қисм яна ишлаш учун яроқлидир.


Суюқ моддали ёки сувли ўт ўчирувчи воситаси

Ушбу ўт ўчирувчи воситалар қаттиқ ёнувчи моддаларни ўчиришга мўлжалланган (А тоифасидаги ёнғинлар). Сувга маҳсус қўшимчалар қўшиш орқали суюқ ёнувчи моддаларни учириш учун ҳам ишлатиш мумкин (В тоифасидаги ёнғинлар).Водный огнетушитель

Сувли ўт ўчириш воситаларининг энг асосий ютуғи шундаки, деярли барча турдаги ёнғинларни ўчириш мумкин.

Сувли ўт ўчириш воситаси газли моддалар, юқори электр кучланиш остидаги воситалар, ҳамда сув билан кимёвий реакцияга айланиши эхтимоли бўлган ёнғинларда ишлатиш мумкин эмас (С,D,Е тоифасидаги ёнғинлар).


Ҳаво-кўпикли ўт ўчириш воситаси

Кимёвий ёки ўта кучли ёнғинларда ишлатилади.

Воздушно-пенный огнетушительКимёвий кўпикнинг 80% карбонат-ангридрид гази, 19,7% сув ва 0,3% кўпик ҳосил қилувчи модда, ҳаво-механизм тури тахминан 90 % ҳаво, 9,8% сув ва 0,2% кўпик ҳосил қилувчи моддадан иборат.


Ҳаво-эмульсияли ўт ўчириш воситаси

Ҳаво-эмульсияли ўт ўчириш воситаси А тоифасига тегишли қаттиқ жисмли, шунингдек В тоифали суюқ ёнувчи моддалар ва юқори кучланишга эга электр ускуналарнинг ёниши(Е тоифаси)да ишлатилади.

Воздушно-эмульсионный огнетушитель


Кукунли ўт ўчирувчи воситаси

Кукунли ўт ўчирувчи воситаси универсиал ҳисобланади ва ёнғиннинг A,B,C,E тоифаларда ишлатиши мумкин, яъни кукунли (порошокли) ўт ўчиргичлар енгил алангаланадиган моддалар ва суюклиқлар ёниши, кучланишли (электр токи бўлган) электр қурилмаларида чиққан ёнғинларни, ҳамда қимматбаҳоли мол-мулк, бойликлар бўлган объектлардаги (ижодхоналар, музейлар, ҳар хил қимматбаҳо расмлар кўрсатиладиган галереялар, кўргазмалар ва бошқалар) ёнғинларни учиришда ишлатилади. Бунда ўт ўчирувчи воситалар сифатида ҳар хил таркибли кукунлар қўлланилади.

Порошковый огнетушитель


Кукунли маҳсус ўт ўчиргичлар

Ушбу ўт ўчирувчи восита ёрдамида металл ва металли моддалар ёнғини (D тоифаси)да ишлатилади.

Порошковый специальный огнетушитель


Углерод (1У)- оксидли (суюлтирилган газли) ўт ўчиргич


Углерод (1У)-оксидли ўт ўчиргичлар ёнғинларни газ ёки қаттиқ қорсимон шаклларда ўчиришга мослаштирилган. Одатда ёнғинларни газ билан учириш учун уларнинг турғун (стационар) ва кўчма турларидан (углерод (1У)-оксидли прицеплардан) фойдаланилади. Углерод (1У)-оксидли қор эса бу турдаги ўт ўчиргичларнинг барча турларида суюлтирилган ана шу газнинг тез буғланиши шароитида ҳосил қилинади. Ҳосил бўлган қорсимон углерод (1У)-оксиднинг зичлиги 1,5 г/см га тенгдир.

Углекислотный огнетушитель


Ўзи ишловчи ўт ўчиргич

Ўзи ишловчи ўт ўчирувчи воситалар одам иштироки ҳавфли саналган ёнғинлар, хусусан ишлаб чиқаришда, омборларда, маиший бинолардаги ёнғинларда ишлатилади.

Самосрабатывающие огнетушители


Ўт ўчириш воситаси қандай тайёрланади? (видео рус тилида)

 


Ўт ўчириш воситаси қандай ишлайди? (видео рус тилида)

 


Ўт ўчириш воситаларини солиштирамиз. (видео рус тилида)

 

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*