Cинф рахбарлари учун “Тарбиявий соат” режалари

Мазкур саҳифада бугунги кунда синф раҳбарлари учун амалий ва услубий ёрдам сифатида Республика Таълим маркази мутахассислари ва амалиётчилар ҳамкорлигида “Тарбиявий соат”ларнинг машғулот ишланмалари тавсия этилади. Саҳифа сўнгида тарбиявий соат режаларини юклаб олишингиз мумкин.

Маънавий ва ахлоқий покланиш, имон, инсоф, диёнат, ор-номус, меҳр-оқибат ва шу каби чинакам инсоний фазилатлар ўз-ўзидан келмайди, ҳаммасининг замирида тарбия ётади.

Ислом Каримов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 майдаги “Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” 130-сонли қарори асосида ўқув режада ўқув юклама 5 % га қисқартирилди. Шу муносабат билан тарбиявий соатлар мазмунан қайта кўриб чиқилиб, интеграциялашган ҳолда амалга оширилиши белгиланди. Синф раҳбари ўзига берилган синф учун таянч ва маъсулдир. Умумий ўрта таълим муассасаларида синф раҳбари фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги қарорлари, Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тегишли меъёрий ҳужжатлар ва Халқ таълими вазирлигининг 2007 йил 20 январдаги 19-сонли буйруғига 2-илова: Таълим муассасалари синф раҳбари тўғрисида Низом асосида ташкил этилади.

Синф раҳбари – Таълим муассасасининг тарбиявий тизимидаги таянч педагоглардан бири бўлиб, ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг амалда белгиланган таълим ва тарбия олишларини ташкил этади.

Умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари учун ишлаб чиқилган “Тарбиявий соат” машғулот ишланмаларида мазмунан ўқувчиларда тарбиявий-ахлоқий ҳислатларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида, донолар ҳикматлари ва миллий қадриятларимизга ҳурмат, болалар ҳуқуқлари, табиатни асраш, сўзлашув ва муомала одоби, китобни севиш, юртимизда нишонланадиган умумхалқ байрамлари, муҳим саналар ва фан ойликларини ўтказишда нималарга эътибор бериш билан бир қаторда, касб танлашга йўналтирилган бўлиб, мақсад битирувчиларни касб танлашда тўғри қарор қабул қилишга ундайди.

Тарбиявий соатларни қуйидаги тартибда ташкил қилиш мумкин:

Кун шиори:

I. Кириш;

II. Асосий қисм: маъруза, гуруҳлар иши;

III. Якуний қисм.

Синф соатида фойдаланиш учун адабиётлар жамланмаси, мавзуга доир адабиётлар кўргазмаси ташкил этилади. Жараённи очиқ мулоқот, давра суҳбати, баҳс-мунозара, тренинглар ва бошқа ҳар хил ноананавий тарзда ташкил этилиши мумкин.

Берунийнинг маърифий қарашлари

Панд ва насиҳат. Беруний панд-насиҳат орқали болалардаги айрим нуқсонларни англатиш зарур деб ҳисоблади: Ва у қуйидаги фикрларни баён қилди: “Одамлар ўрганган, одатланган ва кўпчиликка маъқул бўлган нарсага қаршилик кўрсатмасдан ўрганиш керак”. Яхши хулқлар яхшилик аломатидир, ёмон хулқлардан болаларни сақламоқ лозим. Айниқса, мақтаниш, бузуқ ниятлик, чақимчилик, бесабрлик, нафс балоси, ёлғончилик ва бошқалар.

Абу Али Ибн Сино тарбия ҳақида

Ибн Сино тарбия масалаларидаги ахлоқий тарбияга алоҳида ўрин ажратган. Унинг фикрича: “Агар инсон ақлий ва жисмоний жиҳатдан қанчалик етук бўлса ҳам, ундаги билим ахлоқ нормаларига мос бўлмаса, у киши жамиятнинг ҳақиқий аъзоси бўла олмайди”. Олим ахлоқийлик кўпроқ ватанпарварликда ўз аксини топади деб тушунган. Ибн Сино Она-Ватани Туронни Ҳинд, Эрон ва Чин каби йирик давлатлардан ортиқ ҳисоблаб, унга хизмат қилишни ўз бурчи деб билган. Ватаннинг фани, маданиятини юксалтиришга улкан ҳисса қўшган.

Абу Наср Форобий тарбия ҳақида

Тарбия жараёни, тажрибали педагог, ўқитувчи томонидан ташкил этилиши, бошқарилиб турилиши ва маълум мақсадларга йўналтирилиши лозим, чунки “ҳар бир одам ҳам бахтни ва нарса-ҳодисаларни ўзича била олмайди. Унга бунинг учун ўқитувчи лозим.

Юсуф Хос Ҳожиб тарбия ҳақида

“Дарахтнинг етуклиги унинг меваси билан бўлганидек, инсоннинг барча хислатлари ҳам ахлоқ билан якунланади”. Юсуф Хос Ҳожиб ота-оналарни бола тарбиясига эътибор беришга даъват этар экан, жамият фарзандлар хулқ-атворига қараб ота-оналарга баҳо беришини айтиб, уларни огоҳлантиради.

Мирзо Улуғбек меҳнат тарбиясига ҳам алоҳида аҳамият беради. Унинг мадрасасида ўқиган шогирдлар бу ердаги ҳар бир тадбирда, бинони тозалаш, кўкаламзорлаш ва бошқа ишларда фаол иштирок этадилар.

Алишер Навоий тарбия ҳақида

Алишер Навоий ўқитувчини фақат дарс берувчи, билим берувчи кишигина деб билмай, балки уста тарбиячи ҳам бўлиши керак, деб ҳисобларди. У илм билан одобнинг бирга олиб борилишини ва ўқитиш жарайёнида одоб берилишини таъкидлаб ўтади.

Абдулла Авлоний тарбия ҳақида

Абдулла Авлоний бадан тарбияси масаласида болани соғлом қилиб ўстиришда ота-оналарга мурожаат қилса, болани фикрий томондан тарбиялашда ўқитувчиларнинг фаолиятларига алоҳида эътибор беради.


Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*