Физикадан масалалар тўплами (А.П. Римкевич)

ФизикаМактаб физика курсини ўрганиш — физик ҳодасалар ва қонуниятларни тушунибгина қолмай, балки уларни амалда тадбиқ қила билиш ҳам демакдир. Аниқ, алоҳида масалани ҳал қилиш учун физиканинг умумий қоидаларини ҳар қандай қўлланиш физик масала ечиш демакдир. Масалани ечишга киришишдан аввал масаланинг маъносини тушуниб олиш ва унинг асосида қандай физик ходисалар ва қонуниятлар ётганини, унда тавсифланган жараёнларнинг қайсилари асосий эканини ва қайсиларини ҳисобга олмаслик мумкинлигини аниқлаб олишга, лозим.

Масалани ечиш учун биз соддалаштирувчи қандай фаразлар киритишимиз лозимлигини билишимиз керак. Масалан, жисмнинг бирор баландликдан тушиш вақтини ҳисоблашда қуйидаги соддалаштиришлар қилинади: жисмни моддий нуқта деб ҳисоблаб, эркин тушиш тезланиши ўзгармас деб қабул қилинади, ҳавонинг қаршилиги ҳисобга олинмайди.

Катталиклар ва физик доимийликларнинг жадвал қийматларидан фойдаланиб, уларнинг қийматлари ечилаётган масаланинг анниқ шартлари билан белгиланадиган аниқлик даражасида яхлитлаш лозим.

Машқ қилиш учун ечиладиган масалаларда ҳисоблашларни соддалаштириш мақсадида эркин тушиш тезланишиип 10 м/с2, нормал атмосфера босимини 100 кПа, Авогадро соииии 6 * 1023 мол-1, ёруғлик тезлигини 3*810 м/с қабул қилиш мумкин.

Ҳисоблашларга киришишдан аввал, одатда, берилган маълумотларни битта тизимда ифодалаш лозим. Кўп ҳолларда масалаларни Халқаро бирликлар системаси (СИ) да ечиш тавсия қилипади. Агар масала баъзи катталикларга нисбатан бир жинсли тенглама бўйича ечилса, унда бу катталикларнн қабул қилинган бирликлар системасига ўтказиш шарт эмас.

Тўпламнинг сўнгги нашри чиққандан буён университетларга кириш имтиҳонлари қабул қилиш тажрибаси кўпгина масалалар, жумладан, янги ташкил этилган факультетлар (ҳисоблаш математикаси ва кибернетика, тупроқшунослик факультетлари)да берилган масалалар билан бойитилди. Китобнинг учинчи нашрида бу материаллар ҳисобга олинди, китобни қайта ишлашда ундан кенг фойдаланаётган тайёрлов бўлимлари ва курслари тингловчиларининг истакларини ҳисобга олган ҳолда баъзи масалаларнинг ечимлари олиб ташланиб, фақат жавоблари қолдирилди. Бундан мақсад ўқувчиларни мустақил ишлашга ўргатишдир. Китобда фақат фойдаланувчилар учун керак бўладиган асосий масалаларнинггина муфассал ечимлари қолдирилди. Бундан ташқари тўпламга кейинги йилларда унивеситетларнинг турли факультетларида берилган 300 га яқин янги масала киритилди. Муаллифлар китобнинг янада яхшиланишига қаратилган мулоҳазалар учун олдиндан миннатдорчилик билдирадилар.

Муаллифлар


Физикадан масалалар тўплами

РимкевичМуаллиф: Андрей Павлович Римкевич
Нашриёт: Тошкент «Ўқитувчи»
Таржимон: Ғ.Обидов
Йил: 1987
Ҳажми: 212 бет
Файл тури: pdf
Файл ҳажми: 9,9 мб
Файл манбаси: www.orbita.uz

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*