Барча фанлардан билимлар беллашуви материаллари

olimpiada_smallЮртимизда жисмонан соғлом, маънан баркамол, юксак интелектуал салоҳиятли авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мана бир неча йилки Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 5-8 синфлар ўртасида ташкил этилаётган билимлар беллашуви танлови иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга хизмат қилмоқда. 

Халқ таълими тизимида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишини ривожлантириш, уларнинг қобилият ва истеъдодларини аниқлаб, касб-ҳунарга йўналтириш орқали таълим-тарбия сифатини ошириш ҳамда ўқувчиларни халқаро олимпиада ва танловларга тайёрлаш мақсадида ташкил этилаётган умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашуви кенг жамоатчилик ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Шунингдек, ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда умумтаълим муассасаларининг фан ва техника соҳасининг етук олимлари ҳамда илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилмоқда.

Олимпиада

Билимлар беллашувини ташкил этишнинг ижобий тажрибаси, кенг педагогик жамоатчиликнинг таклифларидан келиб чиққан ҳолда уни ташкил этиш ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари ва халқ таълим муассасаларининг рейтингини аниқлаш мақсадида ҳар йили 4 босқичда ўтказилади.

Ушбу саҳифада ўқитувчилар билимлар беллашувининг мактаб босқичини ўтказишлари учун барча фанлардан (5-8 синфлар) билимлар синови материаллари билан танишишлари мумкин. Материаллар малакали педагог-устозлар томонидан ўзбек ва рус тилларида тузилган.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*