«MITUZ Open Data Challenge 2016» танловида ўқувчиларимиз иштирок этмоқда

Танлов жорий йилнинг 24-27-ноябр кунлари Тошкентдаги Инҳа университетида бўлиб ўтмоқда. Унда уч ўқувчимиз – Қудратов Шаҳзод, Буюков Бекзод ва Нишонов Аббос қатнашмоқда. Ўқувчилар уч кунлик қизғин фаолиятлари натижасида барча соҳаларда, шунингдек, молия, транспорт, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳаларда фойдали бўлган ўз лойиҳаларни тақдим этадилар. Лойиҳаларни ишлаб чиқишдан ташқари, “MITUZ Open Data Challenge 2016” танлови доирасида ўқувчиларимиз маълумотлар журналистикаси бўйича мастер-класслар ҳамда дастурчилар учун очиқ маълумотлар билан ишлашга оид тренингларда қатнашадилар.

Маълумот ўрнида: “MITUZ Open Data Challenge 2016” танлови – иловаларни очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш бўйича ҳар йилги танлов бўлиб, унда якка ва жамоавий тарзда иштирок этиш мумкин. Ушбу танлов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, БМТТД Ўзбекистондаги вакиллиги, Uzinfocom маркази, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.

«MITUZ Open Data Challenge 2016» танлови – бу дастурчилар, дизайнерлар ва журналистлар жамоаларининг очиқ ҳукумат портал маълумотларига асосланган маҳсулотларни тез ишлаб чиқиш бўйича мусобақа. «MITUZ Open Data Challenge 2016» танловининг фарқи шундаки, гуруҳлар аниқ белгилаб берилган муддат ичида ҳаракатланишлари лозим. Икки кун муддатда мавҳум ғоялар, инфографика ва мақолалар янги веб ёки мобил хизматларнинг тажриба намуналарига ёҳуд алфа-кўринишларига айланадилар. Уч кунлик қизғин фаолият натижасида, “MITUZ Open Data Challenge 2016” танлови иштирокчилари барча соҳаларда, шунингдек, молия, транспорт, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳаларда фойдали бўлган янги лойиҳаларни тақдим этадилар. Шундай қилиб, мобил ва веб-иловалар, инфографика, медиа-лойиҳалар, мақолалар тадбирнинг моддий маҳсули бўлади.

Ўхшаш мавзулар:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Расмдаги белгиларни киритинг

*