Халқ таълими вазирлиги виртуал қабулхонаси ишга тушди

uzedu.uz_Халқ таълими вазирлиги жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, хусусан, ҳар бир фуқаронинг ахборот олишга бўлган қонуний ҳуқуқларини таъминлаш масаласига доимий эътибор қаратиб келмоқда.

2014 йилда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни фуқароларнинг давлат органларига мурожаат этиш тартибини белгилаб, уларнинг ҳуқуқларини қонунан янада мустаҳкамлади.

Халқ таълими вазирлиги фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, ҳамюртларимизнинг соҳага оид таклиф, мулоҳаза ва аризаларини зудлик билан кўриб чиқиш, қолаверса, тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар борасида жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси (www.uzedu.uz) ишга туширилди.

Бугунги кунда фуқаролар Халқ таълими вазирлигига:
Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси;
– “Ишонч телефони” 10-06;
info@xtv.uz электрон почта манзили орқали мурожаат қилиш ва қисқа муддат ичида ўз саволларига жавоб олиш имкониятига эгалар.

Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонасига мурожаатлар амалдаги қонун талаблари асосида қабул қилиниб, ўрнатилган тартибда ва қонун билан белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.

Вазирлик томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари доимий назоратга олиниб, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини инобатга олган ҳолда, уларнинг ҳар бирига асосли жавоблар қайтарилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*