Рус тилида род (жинс) тушунчаси

Рус тилида отларнинг ҳаммаси мужской, женский ва средний родга бўлиниб, бир-биридан шакл жиҳатидан кескин фарқ қилади. Ўзбек тилида бундай ҳодиса учрамайди. Ўзбек тилида баъзан женский родни билдирувчи қўшимчалар учрайди, масалан: муаллима, Салимова, Каримова.

Родлар фарқи (мужской род)

Рус тилида отларнинг мужской род, женский род ва средний родга тегишли эканлиги қуйидагича аниқланади:

мужской родга қуйидаги сўзлар киради:

а) эркак жинсидаги жонли нарсаларни англатадиган сўзлар. папа, дядя, брат;
б) қаттиқ ундош билан тугаган сўзлар: стол, стул, рот, нос;
в) юмшатиш белгиси билан тугаган сўзлар: конь, день;
г) й билан тугаган сўзлар: герой, край каби;
д) қаттиқ ёки юмшоқ шипилловчи товуш билан тугаган сўзлар: нож, карандаш, луг, плащ каби.

Категория рода

Ойларнинг номлари — январь, февраль, март, апрель, май, июнь, июль, август, сентябрь, октябрь, ноябрь, декабрь мужской родга киради.

Мужской род отларининг гуруҳига кирган сўзлар ўрнига он (у) кишилик олмоши ёки мой олмошини қўйиш мумкин.
Масалан: Мой брат окончил институт. Он работает на заводе. Ахмед не пришёл. Он болен.

Женский род

Женский родга қуйидаги сўзлар киради:

а) аёл жинсидаги жонли нарсаларни билдирадиган сўзлар: мама, тётя, сестра, корова, овца каби;
б) охири билан тугаган сўзлар: парта, доска, рука, нога;
в) охири -я билан тугаган сўзлар: баня, дыня, пуля;
г) юмшатиш белгиси билан тугаган сўзлар: тень, цель каби.

Э с л а т м а! Юмшатиш белгиси билан тугаган сўзларнинг баъзилари мужской родга тааллуқли бўлади, баъзилари эса — женский родга. Мужской родга тааллуқли бўлган сўзлар родительный келишикнинг бирлик сонида билан тугалланади, женский родга тааллуқли сўзлар эса билан тугалланади. Масалан: Дождь — дождя (мужской род); тетрадь—тетради (женский род).

Женский роддаги сўзларнинг ўрнига она (у) кишилик олмошини ёки моя олмошини қўйиш мумкин.
Масалан: Моя сестра учится в институте. Она учится хорошо.

Қаттиқ ёки юмшоқ шипилдоқ товуш билан тугаган сўзларнинг аксарияти женский родга киради ва уларнинг охирида белгиси ёзилади.
Масалан: вещь, ночь, рожь, мышь.

Демак, охирида юмшоқ ундош ёки шипилдоц ж, ч, ш, щ (қаттик ёки юмшоқ) товуш келган отлар мужской родга ҳам, женский родга ҳам кириши мумкин: день — мужской род, тень — женский род, нож — мужской род, рожь женский род каби.

Баъзи ҳайвон ва қушларнинг эркак ва урғочилигини билдириш учун бошқа-бошқа узаклардан ясалган сўзлар ишлатилади, масалан:

Мужской род

Женский род

баран
бык
петух
селезень

овца
корова
курица
утка

Эркак-урғочилигидан қатъи назар, ҳайвон, қуш, қурт-кумурсқаларнинг номини билдирадиган отларнинг баъзилари мужской родга, баъзилари эса женский родга киради. Шундай сузларнинг роди отнинг формасидан аниқланади.

Мужской род

Женский род

Эркак ҳам урғочи

Эркак ҳам урғочи

Конь, голубь, гусь, журавль, лёбедь, пескарь, олёнь, слёпень, шмель, коршун, жук, сокол, кролик, грач, клоп, сом, кит, ёж, уж.  

Лошадь, мышь, рысь.

Юмшоқ ундош билан тугаган сўзлар родительный келишигининг формаси билан фарқланади, масалан:

Мужской род

Женский род

Именительный келишиги

Родительный келишиги Именительный келишиги

Родительный келишиги

конь

голубь

коня

голубя

лощадь

мышь

лощади

мыши

 

 

 

🔥1.0 K марта кўрилди

2 thoughts on “Рус тилида род (жинс) тушунчаси

  1. Muhsin

    Manga sayt yoqdi. Ayniqsa rus tilida temalarni tushuntirib sayt orqali berilgan dars judayam yaxshi chiqqan. Man uzimga repetitor qidirvotudim. Agar iloji bolsa mashinaqa yaxshi repetitorlani raqamlaridan yuboring. Iltimos sizlardan. Keyin qoshimcha sifatida soramoqchiman:man fors tili, turk tili va arab tili shu uchalasidan qay birini organishshi bilmey turibman. Maslahav beriylar.

    1. admin Мавзу муаллифи

      Сайтимиз сизга ёққанидан хурсандман. Тилларга келсак, фақат ўзингиз танлашингиз керак, чунки ўрганадиган ҳам ўзингиз. Сизга фақат ҳалқаро тилларни, масалан, инглиз тилини ўрганишни маслаҳат берган бўлардим, чунки сиз санаб ўтган араб, форс ўлкаларида ҳам инглиз тилини билсангиз қийналмайсиз.

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*