«Янги йил» байрам тадбири бўлиб ўтди

Янги йил — болаларда қувонч уйғотадиган байрам. Унинг ўзига хослиги — ҳар бир бола янги йил совғасини интиқлик билан кутади. Мамлакатимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ҳам эътибордан четда қолмайди, уларга Президентимиз совғалари топширилади. Бу ҳам давлатимизнинг ёш авлодга кўрсатаётган чексиз ғамхўрлигининг яққол ифодасидир . 2016-йил мамлакатимизда “ Соғлом она ва бола йили” деб номланиши бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатларимизнинг мантиқий давоми бўлди.

Янги йил концертида эртак қахрамонлари иштирок этишди

Янги йил концертида эртак қахрамонлари иштирок этишди

Юнус Ражабий номли мусиқали ва драма театрида «Умид» мактаб-интернати ўқувчилари иштирокида янги йил байрам кечаси тадбири ўтказилди. Ўқувчилар Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар куйлашди, турли саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбир якунида мактаб интернати директори Суярова С.З. ўқувчиларни байрам билан табриклаб, намунали ўқувчиларни диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирлади. 

Қизлар сурхонча рақсни намойиш этишди

Қизлар сурхонча рақсни намойиш этишди

Байрам ўзгача шукуҳда ўтди

Байрам ўзгача шукуҳда ўтди

Концерт йиғилганда катта таъсурот қолдирди

Концерт йиғилганда катта таъсурот қолдирди

Тадбир янги йил қўшиғи билан якунланди

Тадбир янги йил қўшиғи билан якунланди

Ўхшаш мавзулар:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Расмдаги белгиларни киритинг

*