Профилактик суҳбат бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазири ўринбосарининг 2016-йил 15-декабрдаги 3/5/12-540-сонли кўрсатмаси талаблари ижросини таъминлаш, ҳамда аҳоли орасида табиий ва ис газидан, овқатдан заҳарланиш, ботулизм хамда қутуриш касалликлари билан боғлик ҳолатларни олдини олишга қаратилган чора – тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилояти Фавкулодда вазият бошқармаси РКБ(Б)МБ ходими, майор Абдуллаев Анвар Абдураҳмонович томонидан ўқувчиларга “Қутуриш ҳавфли касаллик”, “Ботулизм касаллигидан сақланинг” ва “Ис газидан эҳтиёт бўлинг” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу суҳбатда ўқувчиларга буклетлар тарқатилди.


Маълумот ўрнида:

Ис гази

Статистик маълумотларга кўра, республикада сўнги уч йил ичида кузги-қишки иситиш мавсумида содир бўлгаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ. Маълумки ис гази (SO) рангсиз, ҳидсиз, корхона шароитида энг кўп учрайдиган заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50-60% гача ис гази бўлади.

Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма – карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипоксияга, оғир холатларда эса – аноксияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

Ботулизм

Ботулизм – овқатдан захарланишлар ичида оғир кечадиган касалликдир. Бу касаллик ботулизм таёқчалари билан зарарланган овқат истеъмол қилинганда вужудга келади ва марказий асаб тизимини шикастланиши билан кечади.

Ботулизм таёқчалари табиатда кенг тарқалган бўлиб, тупроқ, сув, ҳайвон, балиқлар ичагида учрайди ва қобиқ ичида йиллар давомида сақланади. Кислородсиз ва қулай шароитда кўпаяди, ҳамда инсон учун хавфли бўлган заҳар ишлаб чиқаради.

Ботулизмнинг асосий сабаблари:
Касаллик одамда уй шароитида термик ишлов бериш қоидаларига амал қилинмай тайёрланган консерва (сабзавот,мева, қўзиқорин,гўшт,балиқ), дудланган товуқ гўшти, колбаса маҳсулотларини истеъмол қилинганда келиб чиқади.

Юқоридаги сабабларни келиб чиқишига йўл қўйманг. Ўзингиз ва яқинларингизнинг ис гази ва ботулизм билан заҳарланишидан огоҳ бўлинг!

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*