«14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» (методик тавсия, сценарий)

Ватан химоячилари куниЎзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган “Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига биноан мамлакатимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Бу бежиз эмас, албатта. Сизу бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам хаётимиз куролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда химоя килинмокдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни хар канча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.

14 - январь

Ана шундай фидойи фарзандлар бор экан, эртанги кунга ишончимиз хам юксалиб бораверади. Зеро, биринчи президентимиз алоҳида таъкидлаганидек, «… бугунги кунда Ўзбекистон амалда ўзининг замонавий, ихчам ва харакатчан, яхши қуролланган, мамлакатимиз барқарорлиги ва хавфсизлигини, сархадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта хаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиясига эга, деб айтиш учун барча асосларимиз бор».


“Ҳарбий ватанпарварлик” ойлиги доирасида 2017 йил 14 январь куни барча таълим муассасаларида ҳарбийлар, фахрийлар, ёзувчи ва шоирлар, таниқли санъаткорлар иштирокида “Мардлик ва жасорат дарслари” ҳамда учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этилиши белгиланган. Таълим муассасаларида ўтказиладиган “Мардлик ва жасорат дарслари”ни қуйидаги дарс ишланмаси асосида ўтказилишини ва тадбирларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши назарда тутилган.


Мавзу: Тинчлик учун курашмоқ керак (5-9-синфлар учун).
(Мардлик ва жасорат дарсларини ўтиш бўйича бир соатлик дарс ишланма)

Тинчлик учун курашиш, бу ҳаётни ўзимиз ҳимоя қилишимиз керак. Ҳимоя дегани – аввало, огоҳ бўлиш дегани.

Ислом Каримов

Мақсад:

Таълимий: Ўқувчиларга миллий армиямиз ҳамда унинг нуфузи, ҳарбий билим юртлар, ёшларга берилаётган имтиёзлар ҳақида маълумотлар, ҳамда сарҳадларимиз тинчлиги ва дахлсизлигини авайлаб-асраётган ҳарбийларимизга ҳурмат, мустақилликдан кейинги юртимиздаги эришилган ютуқлар ҳақида тушунчалар бериш.

Тарбиявий: Мавзу орқали ўқувчиларда Ватанга муҳаббат, ҳурмат, қадриятларни улуғлаш, ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш.

Ривожлантирувчи: Ўқувчиларда янгиланаётган жамият ишларида фаол қатнашиш ҳиссиётини пайдо қилиш.

Дарс шиори: Дунёда Ватан сўзидан азиз ва юракка яқин калом топилмагани каби, Ватан ҳимоячиси бўлишдан ортиқ шон-шараф ҳам йўқдир.

Дарс тури: Ноанъанавий.

Дарс методлари: Гуруҳларда ишлаш, суҳбат, баҳс-мунозаралар.

Дарс жиҳози: Ислом Каримов “Миллий армиямиз – мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир”, “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарлари, мавзуга доир плакатлар тўплами, қоғоз ва маркерлар.

Ўқувчилар дарсдан олдин 3 гуруҳга бўлиниб, жойлашадилар.

Дарснинг бориши:

Дарс Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини жонли ижро этиш билан бошланади.

Фаоллаштирувчи савол ва топшириқлар:

  • “Мустақиллик” сўзининг маъноси нима?
  • Қачон мустақилликка эришганмиз? Бу кун ҳозирда қандай нишонланади?
  • Мустақиллик шарофати билан юртимизда қандай ўзгаришлар рўй берди? Бу саволга жавоб беришда плакатлардан фойдаланинг.
  • “Тинчлик учун курашиш” деганда нимани тушунасиз? Бунинг учун сиз қандай ишларни амалга оширишингиз керак?

Ўхшаш мавзулар:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Расмдаги белгиларни киритинг

*