Мультимедиа марказида тренинг

10 нафар инглиз тили ўқитувчиларимиз Республика Халқ Таълими қошидаги Мультимедиа марказида ташкил қилинган 4 кунлик семинар тренингларда қатнашиб қайтишди.

Январь ойининг илк кунларида мактаб-интернатимиз инглиз тили ўқитувчиларининг 10 нафари Республика Мультимедиа марказида ИЭД (Интерактив Электрон Доскалар)ни ишлатиш ва замонавий дарсларда мультимедиа ресурсларини қўллашни ўрганиб қайтишди. Шуни алоҳида айтиб ўтишимиз лозимки, бизга жонкуярлик билан дарс берган Олег Юрьевич Калантаров, Абдумуталлиб Мансурович Назарбоевлар тренинг давомида бизни жуда руҳлантирдилар ва биз уларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этмоқчимиз.

Қўйида семинарлардан бир нечта суратлар:

🔥144 раз просмотрено

Добавить комментарий

55863853