Мактабларда инновацион лабораторияларни ташкил этиш концепцияси

Мамлакатимизда таълим ижтимоий тараққиёт соҳасининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, ўтган давр мобайнида ўқувчи-ёшларимизнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, маънавий оламини бойитиш, дунёқарашини кенгайтиришга йўналтирилган аниқ стратегия бўйича олиб борилаётган амалий ишлар ўз ижобий самарасини бермоқда. Ёшларимиз бой тарихимизнинг ибратли саҳифаларида, буюк аждодларимизниит маънавий меросидаги, мустақиллик йилларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларидан руҳланиб, янги-янги ютуқ на марраларни қўлга киритмоқда.

Ўқувчиларнинг қобилият ва иқтидорларини бошланғич синфлардан бошлаб ривожлантириш жараёнига ҳамкорлик педагогикаси асосида тадқиқотчилик ҳамда муаммоли таълим технологияларини кенг жорий этган ҳолда жаҳон цивилизацияси ривожига хисса қўшган буюк алломаларимизнинг тадқиқодларини англаб етган, уларнинг ишларини давом эттирадиган юксак маьнавиятли, мустақил фикрлайдиган, илм-фан, замонавий техника ютуқларини пухта эгаллаган, дунёнинг ривожланган давлатларидаги тенгдошлари билан рақобатлаша оладиган баркамол авлодни тарбиялаш ва янада кенг шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш кўзда тутилган.

Умумий ўрта таълим муассасаларида инновацион
лабораторияларни ташкил этиш концепцияси

Ўқувчиларнинг иқтидор на қобилиятларини бошланғич синфлардан бошлаб аниқлаш, уларда тадқиқотчилик ҳамда олган билимларини амалиётда қўллай олиш куникмаларини ривожлантириш орқали келажакда Ватан равнаки йўлида фидокорона ҳизмат қиладиган интеллектуал ривожланган, рақобатбардош ҳамда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва маънавий юксалиш ишларида дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш таълим тизими олдида турган устувор вазифа ҳисобланади.

Ушбу Концепция ҳамкорлик педагогикаси асосида дарсдан кейинги тўгарак машғулотлари даврида тадқиқотчилик ҳамда муаммоли таълим технологияларини кенг жорий этган ҳолда ёшларни мустақил фикрлайдиган, илм-фан, замонавий техника-технология ютуқларини пухта эгаллаган, дунёнинг ривожлаган давлатларидаги тенгдошлари билан рақобатлаша оладиган қилиб тарбиялаш мақсадида ишлаб чиқилди.

Умумий ўрта таълим мактабларида фан туркуми йўналишлари (аниқ, табиий, ижтимоий, филология) буйича инновацион лабораториялар фаолияти йўлга қўйилади. Мазкур лабораторияларда фан ўқитувчилари дарсдан кейин тугарак машғулотларини фанлараро интеграциялашган дарслар шаклида ташкил этадилар.

Туман(шаҳар) микёсида мазкур лабораториялар фаолияти фан методисти томонидан мувофиқлаштирилади ҳамда тегишли фан бўйича “Маҳорат мактаблари”да ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан ишлаб чиқилган инновациялар муҳокама қилиниб, такомиллаштирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар миқёсида лабораториялар фаолияти ҳудудий педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларида ташкил этилган “Методист мактаби” оркали мувофиқлаштирилади.

Инновацион лабораторияларда ишлаб чиқилган, яратилган ишланмалар, тадқиқотлар натижалари ва бошқа янгиликларни республика микёсида тизимдаги педагоглар ҳамда ўқувчиларга етказиш, улар ўртасида тажриба алмашишни йўлга қуйиш ipt.mahorat.uz педагог ва ўқувчиларнинг электрон хамжамияти асосида амалга оширилади.

Таълим муассасаларида фанлар бўйича лаборатория машғулотлари хафтанинг душанба-шанба кунлари давомида мактаб фан методика кенгаши томонидан ишлаб чиқилган ҳамда мактаб директори томонидан тасдиқланган режага асосан ўкувчиларнинг ёш ва психо – физиологик хусусиятларини инобатта олган ҳолда ташкил этилади.

Таьлим муассасаларида машғулотлар режа асосида икки йўналишда:

ўқувчиларнинг фанлар назарияси бўйича билимларини ошириш ҳамда қизиқарли амалий тажриба ва тадқиқотлар шаклида ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари инобатта олинган ҳолда гуруҳларда ишлаш, кейс-стади, тадқиқодчилик, ўкув лойиха методлари, викторина, китобхонлик бахслари каби турли тадбирлар шаклида амалга оширилади.

Машғулотлар таълим муассасалари методика кенгаши ва фан метод бирлашма рахбарлари бошчилигида фан ўкитувчилари томонидан ташкил этилади.

Инновацион лабораториялар фаолиятини мазмунли ва тўғри ташкил этиш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Халк таълими вазирлиги, Тошкенг шаҳар ва вилоятлар халк таълими бошқармалари Методика маркази рахбарлари бошчилигидаги мувофиқлаштирувчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштирувчи гуруҳларга лабораториялар фаолиятини самарали ташкил этилишига доир тадбирларни ташкил этиш, ушбу йўналишда туман (шаҳар) ХТМФМТТЭБлари ва таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, жойларда амалга оширилаётган ишларни тахлилий ўрганиш, уларни янада ривожлантириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш вазифалари юклатилади.

Концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришилади:

  • ўқувчиларда мустақил изланувчанлик, тадкиқотчилик, ихтирочилик кўникмалари ривожлантирилади;
  • тизимдаги педагоглар ҳамда ўкувчиларнинг ўзаро тажриба алмашиш имконини берадиган электрон таълим муҳити ташкил этилади;
  • дарсдан кейинги машғулотлар жараёнида 2 млн.дан ортиқ ўқувчиларни интеллектуал ривожлантирувчи машғулотлар билан қамраб олиш имконияти яратилади;
  • ўқувчиларнинг дарсдан кейинги бўш вақтлари қизикиш ва иқтидорларидан келиб чиққан ҳолда мазмунли ва самарали ташкил этилади;
  • ўкувчилар билимидаги бўшликлар тўлдирилади, таълим сифатита салбий таъсир этган омиллар бартараф этилади;
  • Маҳорат ва методист мактаби фаолиятлари ўкитувчиларнинг методик эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади;
  • умумтаълим мактабларида мавжуд лаборатория жиҳозлари, компьютер техникасидан самарали фойдаланилади ва ўкувчиларнинг билим даражаси ошади.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*