Инглиз тилидан устама ҳақ белгилаш тест намуналари

Чет тили ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 10 октябрдаги 01-339-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2520) ҳамда 2015 йил 19 январдаги 01-15-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2520-1) асосида ўтказилади.

Тест қуйидаги бўлимлардан иборат:

Тинглаб тушуниш бўлими: эшитилган аудиоматнларнинг асосий мазмунини ва деталларини тушуниш кўникмаларини текширади.

Ўқиб тушуниш бўлими: ҳар хил жанрлардаги аутентик матнларнинг асосий мазмунини ва деталларини тушуниш кўникмаларини текширади.

Лексик ва грамматик компетенциялар бўлими: лексик ва грамматик бирликларни контекстда тўғри қўллай олиш кўникмаларини текширади.

Ёзиш бўлими: берилган вазият ёки мавзу асосида яхлит матн туза олиш кўникмаларини текширади.

Гапириш бўлими: саволларга жавоб бера олиш, оғзаки тақдимот қила олиш, муаммога нисбатан ўз фикрини билдириб асослаб бера олиш кўникмаларини текширади.

Ҳар бир бўлимда максимал балл 30 баллни ташкил қилади. Жами максимал балл: 150 балл.

Тестнинг тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар бўлимларининг ҳар биридан камида максимал баллнинг 40% (12 балл) йиғган ўқитувчиларнинг ёзма иши текширилади. Ёзиш бўлимидан камида максимал баллнинг 50% (15 балл) йиғган ўқитувчиларнинг гапириш кўникмаси текширилади. Тестнинг тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар бўлимларининг ҳар биридан камида максимал баллнинг 40%, ёзиш ва гапириш бўлимларининг ҳар биридан камида максимал баллнинг 50%, жами камида 66 балл йиғган ўқитувчилар тестдан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.

Тест намуналари қуйидагилардан иборат:

  • Тинглаб тушуниш тест намунаси (Sample Tests Listening);
  • Ўқиб тушуниш тест намунаси (Sample Tests Reading)
  • Лексик ва грамматик компетенциялар тест намунаси (Sample Tests Lexical Grammar Competence)

 

Ўхшаш мавзулар:

One thought on “Инглиз тилидан устама ҳақ белгилаш тест намуналари

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*