Комил Яшин (Нуғмонов)

Комил Яшин ўзбек драматургиясида янги саҳифалар очган, унинг мавзу доирасини кенгайтирган, узоқ умрлик асарлар яратган адибдир. Унинг ўзбек театри ва драматургияси тараққиётига қўшган ҳиссаси улкандир. Яшин адабиёт ва санъат соҳасидаги хизматлари учун «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» ва «Ўзбекистон халқ ёзувчиси», 1974 йилда эса «Меҳнат Қаҳрамони» унвонлари билан тақдирланган.

Туғилган сана: 1909 йил
Вафот этган сана: 1997 йил
Туғилган жойи: Андижон
Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар, Адабиётшунослар

Таржимаи ҳол

Комил ЯшинАтоқли адиб ва жамоат арбоби Комил Яшин (Комил Нуғмонов) 1909 йил Андижон шаҳрида туғилди. Ўрта мактабни тугатгач, 1925 йил Ленинградга бориб, Ўрмон хўжалиги институтига ўқишга киради. Сўнгра мактабда ўқитувчилик қилади. 1930-1936 йилларда Яшин Ўзбек давлат музикали драма театрида адабий эмакдош, 1946-1949 йилларда Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Кенгаши қошидаги санъат ишлари бошқармасида бошлиқ вазифаларини адо этади. У йигирма йилдан ортиқ вақт давомида (1958-1980) Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига раҳбарлик, Ойбек вафотидан сўнг (1968) «Ўзбек тили ва адабиёти» журналига муҳаррирлик ҳам қилади. У Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси эди.

Яшиннинг ижодий фаолияти 1925 йилдан бошланади. Бу йилларда унинг шеър ва очерклари вақтли матбуотда кўрина бошлайди. Шоирнинг «Қуёш» (1930), «Кураш» (1931), «Комсомол» (1933) шеърий тўпламларига кирган асарларида меҳнаткаш халқ ҳаётида содир бўлаётган янгиликлар, ёшлар тақдири ва келажаги ҳақидаги фикрлар ўз ифодасини топади.

Яшин адабиёт ва санъат соҳасидаги хизматлари учун «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» ва «Ўзбекистон халқ ёзувчиси», 1974 йилда эса «Меҳнат Қаҳрамони» унвонлари билан тақдирланган.

Яшин ўзбек драматургиясида янги саҳифалар очган, унинг мавзу доирасини кенгайтирган, узоқ умрлик асарлар яратган адибдир. Унинг ўзбек театри ва драматургияси тараққиётига қўшган ҳиссаси улкандир.

Фаолияти

Яшиннинг биринчи драматик асари – «Икки коммунист» 1929-йилда саҳнага қўйилди. У жамоалаштириш даврида «Ўртоқлар» (1930) ва «Ёндирамиз» (1931) пьесаларини ёзди. Унинг «Номус ва муҳаббат» (1935), «Ҳамза» (А.Умарий билан ҳамкорлиқда, 1940) каби саҳна асарлари Иккинчи жаҳон урушигача бўлган ўзбек драматургиясининғ энг яхши намуналаридандир.

Яшиннинг «Гулсара» (1934), «Нурхон» (1940) пьесалари ўз даври учун характерли саҳна асарлари бўлган.

Комил Яшиннинг уруш даврида яратилган асарларида дўстларга нисбатан меҳр ва муҳаббат, душманларга эса қаҳру ғазаб туйғулари балқиб туради. Унинг «Ўлим босқинчиларга» (1942), «Офтобхон» (1944), «Даврон ота» (1942, Уйғун, Собир Абдулла, Чустий билан бирга ёзилган) драмаларига шу руҳ сингдирилган. «Генерал Раҳимов» драмасида (1949) биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган қаҳрамонлиги акс эттирилган.

Адибнинг 1974 йилда ёзган «Инқилоб тонги» драмасида халқимизнинг етук фарзанди, атоқли давлат арбоби Файзулла Хўжаев сиймоси гавдалантирилган. Яшин умрининг кейинги йилларида «Ҳамза» романини яратди. Унинг сўнгги асарларидан бири «Ёднома» китобидир.

Комил Яшин 1997 йилнинг 25-сентябрь санасида Тошкент шаҳрида вафот этган. У буюк санъаткор Ҳалима Носированинг умр йўлдоши эди.

манба: ziyonet.uz

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*