Ўзбекистон олий таълим муассасаларида контракт нархи неччи пул?

Абитуриентларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталари доирасида ягона қабул қоидалари асосида тест синовларининг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.


Давлат комиссияси томонидан абитуриентларни тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин олий таълим муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади.

Белгиланган намунадаги контракт бланкалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.

Давлат комиссияси томонидан тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.

Контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларнинг амалга оширилиши тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 

2016 йилнинг 1 сентябридан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорларининг 15 фоизга ошганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар ва уларнинг ота-оналари эътиборига қуйидаги маълумотларни етказади.

Бакалавр йўналиши бўйича контракт тўлов қийматлари
(батафсил маълумот саҳифа сўнгидаги pdf файлида берилган )

Ўзбекистон Республикасида жорий этилган олий таълим тизимига мувофиқ, тест синовлари натижаларига кўра энг юқори баллар тўплаган талабалар давлат гранти бўйича бепул (ўқишга қабул қилинганларнинг ўртача 33 фоизи) ўқийдилар. Ўз навбатида қабул квоталари доирасида “ўтиш” балларини тўплаган талабалар эса, уларни ўқитишга сарфланадиган харажатларни қисман қоплашни назарда тутувчи тўлов-контракт шакли асосида ўқийдилар.

Шу билан бирга талабаларга, уларнинг давлат гранти ёки тўлов-контракт шакли асосида ўқишидан қатъий назар, ҳар ойда стипендия тўлаб борилади. Кўрсатиб ўтиш жоизки, хорижий давлатларда талабаларга ҳар ойлик стипендиялар тўланмайди.

Талабалар ва уларнинг ота-оналари қизиқтирган барча саволлар билан, шу жумладан ўқиш учун тўлов шакли, талабалар ва уларнинг ота-оналари томонидан таълим олиш учун иш хақидан йўналтириладиган маблағларга қўлланиладиган имтиёз ва енгилликлар қўллаш тартибига тааллуқли, шунингдек таълим кредити ва бошқа саволлар билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайтига ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазири виртуал қабулхонасига мурожаат этишлари мумкин.

манба

🔥198 марта кўрилди

2 thoughts on “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида контракт нархи неччи пул?

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*