Буюков Бегзод Дилшодович 2001-йилнинг 13-ноябр куни Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳрида дунёга келди. У 2008-йил 1-сонли мактабда ўқишни бошлади, 2012-йилда «Умид» иқтидорли болалар мактаб-интернатида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, 5-синфда ўқий бошлади.
Бегзод устозларининг маслаҳатлари, йўл-йўриқларига амал қилган ҳолда кўплаб ютуқларга эриша бошлади. Информатика фанига ҳамда дастурчиликга қизиққанлиги сабабли 6-синфдан ушбу соҳа билан шуғуллана бошлади. 2015-йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлиги томонидан ўтказилиб келинаётган «Энг яхши веб сайт» кўрик-танловда узи яратган www.yurtim.zn.uz сайти билан қатнашди ва танловнинг «Энг яхши ўқувчи веб сайти» йўналишида республика босқичида биринчи ўринни эгаллади.
Бундан ташқари 2016-йил якунида Тошкентда бўлиб ўтган ёш дастурчиларнинг «Open Data Challenge MIT.UZ 2016» танловида иштирок этди.
Ҳозирда Бегзод «Умид» Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг 9«В» синфида таҳсил олмоқда. У келажакда дастурчи, ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишмоқчи.