«Тежамкорлик сабоқлари» ўқув-тарбиявий дастури | таълим янгиликлари

«Тежамкорлик сабоқлари» ўқув-тарбиявий дастури

Умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган ўқув предметлари педагогик жараённинг ажралмас таркибий қисми бўлиб, таълимнинг умумий мақсадларига мувофиқ ўқувчи шахсини тарбиялашга хизмат қилади. Таълим-тарбия соҳасини ислоҳ қилиш натижасида тўпланган тажрибалар, таълим тизимини ҳозирги тараққиёт ва келгусидаги талаблар даражасига кўтариш, уни такомиллаштиришга жиддий эътибор бериш зарурлиги ва таълим-тарбиянинг узлуксизлигини таъминлашдан келиб чиқиб, таълимнинг тарбиявий жиҳатларини ошириш масаласи хозирги куннинг долзарб вазифалардан бирига айланиб бормоқда.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 августдаги 390-сонли қарори билан тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган умумий ўрта таълим мактабларининг Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари асосида таълим-тарбия беришда ўқувчиларни тежамкорликка ўргатиш, табиий бойликларни пухта ўрганиш ва уларни муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Умумтаълим фанлари таълим концепциясига мувофиқ ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари асосларини чуқур эгаллаши, сиёсий-ғоявий, эстетик, экологик ва барқарор тараққиёт таълим-тарбияси, табиатга ва жамиятга бўлган ижобий муносабат, кейинги йиллардаги фан соҳаларидаги эришилган ютуқларга оид материаллар билан таништириб бориш орқали ватанга бўлган чексиз эътиқодни шакллантириш, касбга йўналтириш, ҳар бир соҳада (маиший ҳаётда, саноатда, қишлоқ хўжалигида ва ҳ.к.) тежамкорликка ўргатиш кўзда тутилади.

Шунга кўра умумтаълим мактаб ўқувчиларини айнан ўзи яшаб турган муҳитни муҳофаза қилиши ва табиий бойликларни асраб-авайлашга ўргатиш мақсадида сув, газ ва электр энергияни тежаб-тергаб ишлатишга ўргатиш машғулотлари дастури ишланди.

Дастурни тайёрлашда табиий бойликларнинг кундалик ҳаётдаги ўрни ва кўламини изчилликда, соддадан мураккабга томон ўрганиш мақсадида сув мавзусини бошланғич синфларда кенгроқ, умумтаълим ўқув предметларидан олинган билимлар билан узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида газ ва электр энергия мавзуларини ўрганишга эътибор берилди.

Бунда сув, газ, электр энергияни ишлатишда тежамкорликка ўргатиш билан бирга, узлуксизликни таъминлаш асосида умумтаълим фанларидан олинган билимлар мустаҳкамланиб, «Модда», «Модданинг тузилиши ва хоссалари», моддаларнинг олиниши, энг муҳим тушунчалар ва қонунлар, назариялар, ишлаб чиқаришнинг технологиялари, республикамизда саноатнинг эришган ютуқлари, табиат ва жамиятга ишлаб чиқаришнинг таъсири ҳақидаги билимларни беришга ва амалий малакалар ҳосил қилишга қаратилади. Мазкур дастур ўқувчиларнинг билиши, англаши, амалий ишларни бажара оладиган кўникма ва малакаларга эга бўлишларини таъминлаш ва унинг сифатини аниқлашга имкон беради.

Ушбу машғулотлар учун ажратилган соатлар ўқувчиларнинг психологик, физиологик ва ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда умумий ўқув юкламасининг СанПиН меъёрларига риоя қилиниб, қуйидагича тақсимланди:

1-4- синфлар – 10 соат
5-6- синфлар – 12 соат
7-синф – 15 соат
8-9-синфлар – 17 соат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджетининг 2012 йил асосий параметрлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган амалдаги ўқув соатлар ҳажмини 5% қисқартиришни назарда тутиб мазкур дастурни татбиқ этиш тартиби:

– синфдан ташқари машғулотларда;
– тарбиявий соатларда;
– экскурсияларда;
– тўгарак машғулотларда;
– фанлар бўйича дарс мавзулари таркибида фойдаланилади.

«Тежамкорлик сабоқлари» ўқув-тарбиявий дастури

1-синф

I боб. СУВ – Ҳаёт манбаи (4 соат).

Мавзу: Сувда ҳаёт бор (1 соат).
Мақсад: Ўқувчиларга сув ҳақида, унинг табиатдаги ўрни, аҳамиятини тушунтириш орқали сувни қадрлаш ва тежашга ўргатиш.
Мавзунинг мазмуни:
Сув ҳақида маълумот бериш. Ер юзининг 2/3 қисми сувдан иборатлиги. Табиатдаги барча мавжудотлар таркибида сувнинг мавжудлиги. Одам ва кўп ҳайвонлар танасининг 2/3 қисми сувдан ташкил топганлиги. Сувсиз ўсимликлар ҳам, ҳайвонлар ҳам, инсонлар ҳам яшай олмаслиги. Уни тежаб сарфлаш, исроф қилмаслик.

Мавзу: Сув – озодалик манбаи (1 соат).
Мақсад: Ўқувчиларга сувнинг тозалик манбаи, унинг атроф-муҳитни тозалигини таъминлашда, уй шароитида, кундалик ҳаётда, кишиларнинг эҳтиёжи учун зарур бўлган нарса, буюмларнинг тозалигини таъминлашдаги аҳамиятини тушунтириш орқали сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга ўргатиш.
Мавзунинг мазмуни:
Сувнинг истеъмолда тозалик, озодалик ва покликни таъминлаши. Инсон саломатлигини сақлаш мақсадида уй, ҳовли, кўчаларни тозалашда сувдан тежаб фойдаланиш. Ноз-неъматларни ювиб истеъмол қилиш. Кундалик фойдаланиладиган буюмларнинг (кийим-кечак, идишлар) озода сақлашда сувнинг аҳамияти. Киши тана аъзоларини поклашда сувнинг ўрни. Ундан фойдаланишда исрофгарчиликка йўл қўймаслик.

Мавзу: Сувни исроф қилманг (1 соат).
Мақсад: Ўқувчиларга сувни беҳуда ишлатиш, исроф қилишнинг оқибатларини тушунтириш орқали уни тежаб сарфлашга ўргатиш.
Мавзунинг мазмуни:
Сувни эҳтиёжига кўра сарфлаш. Уни исроф қилмаслик. Сув қувурларини очиқ қолдирмаслик. Сувни ишлатгандан сўнг ўчириб қўйиш. Сувни беҳуда сарфламаслик.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*