«Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2017» (очиқ дарс мавзулари)

Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган фан ўқитувчилари орасидан илғор, ташаббускор ва фидойи ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида анъанавий “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” республика кўрик-танлови ҳар йили ўтказиб келинади.

Ушбу танловга тайёргарлик ишларини тўғри йўлга қўйиш, барча иштирокчи ўқитувчиларга тайёргарлик жараёнларида қулайлик яратиш учун сайтимизга ушбу танлов учун дарс машғулоти мавзуларидан намуналарни юкладик.

«Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2017» танлови

дарс машғулоти мавзуларидан намуналар

1. Информатика

2. Кимё

3. Математика

4. Миллий истиқлол ғояси

5. Немис тили

6 .Рус тили ва адабиёти

7. Рус тили (миллий тилларда)

8. Тарих

9. Физика

10. Француз тили

11. Қорақалпоқ тили ва адабиёти


Халқ таълими тизимида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” республика танловининг “Очиқ дарс машғулоти ўтиш” шартида фойдаланиладиган дарс ишланмаси ва тақдимотга қўйиладиган талаблар

Тайёрланган дарс ишланмаси Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурига мос, олдин турли манбаларда нашр этилмаган, муаллифлик ҳуқуқини бузмаган бўлиши шарт;
Иштирокчилар дарс ишланмасида кўрсатилган адабий ва иллюстратив материалларни қаердан олганлигини кўрсатиши лозим;

Дарс ишланмаларига қўйилган техник талаблар

Дарс ишланмалари электрон шаклда MS Word (2003) матн муҳарририда, Times New Roman шрифтида, кегль-14, ҳошия ўлчовлари: чап томони 2 см, қолган томонлари 1,5 см бўлган, 1,5 интервалда, 10 бетдан ва умумий ҳажми 50 Мб дан ошмаган ҳолда, ўзбек ва рус тилларда (чет тилларни ўқитишга оид берилган дарс ишланмаси инглиз, немис, француз тилларида),электрон вариантда тайёрланади;

1. Титул варағида:
– иштирокчининг фамилияси, исми, шарифи, иш жойи, лавозими, туман (шаҳар), вилояти;

– фаннинг номи, синфи, дарс ишланмасининг мавзуси, ўқувчилар сони (тақдим этилаётган дарс ишланмаси синфда қанча ўқувчиларга мўлжалланган);

2. дарс ишланмасига дарс жараёнида фойдаланиладиган кўргазмали материаллар ҳам илова қилиниши мумкин. Тақдимотлар, мультимедиа иловалари алоҳида файлда юборилади;

3. танловга юборилаётган дарс ишланмалар архивланиб, архивга иштирокчининг фамилияси ва исми ёзилган ҳолда юборилади (архив формати .zip ёки .rar).

манба: uzedu.uz

Ўхшаш мавзулар:

2 thoughts on “«Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2017» (очиқ дарс мавзулари)

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*