Халқ таълими вазирлиги ахбороти

2017 йил 20 март куни дам олиш куни деб эълон қилинганлиги ҳамда умумтаълим мактабларида шу йилнинг 21 мартидан 27 мартигача баҳорги таътил бўлиши муносабати билан 20 мартдаги дарс соатлари баҳорги таътилдан сўнг 28-31 март кунлари амалдаги дарсларга қўшимча тақсимлаб ўтилиши тавсия этилади.

Ўзбекистон Республикасининг Халқ Таълими вазирининг буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2839-сонли қарори ижросинн таъминлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПК-2839-сонли “2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартда ПК-2839-сонли “2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун кабул қилинсин.

2. Қарорга мувофиқ, 2017 йил 18 март шанба дам олиш куни 2017 йил 20-март душанба кунига кўчирилганлиги муносабати билан 20-март душанба кунидаги даре машғулотлари республикадаги барча умумий ўрта таълим мактабларида 28-31 март кунларига, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда давлат педагогика институтларида 22-25 март кунларига тақсимланиб, ўқув режадаги юкламани бажарган ҳолда ўтказилиши таъминлансин.

3. Қоракалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнииг малакасини ошириш ҳамда давлат педагогика институтлари ректорларига:

2017 йил 20 март кунидаги дарс машғулотларининг умумий ўрта таълим мактабларида 28-31 март кунларига, институтларда 22-25 март кунларига тақсимланиб, ўқув режадаги юкламани бажарган ҳолда ўтказилишини таъминлаш;

ушбу буйруқнинг мазмун-моҳиятини барча педагогик жамоалар, ўқувчилар, талабалар ва ота-оналарга тушунтириш вазифалари юклатилсин.

4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Данияров зиммасига юклатилсин.

Вазир: Иноятов У.

Тошкент ш., 2017-йил, 17-март 86-сон

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*