Ўзбекистон мактабларида ўқув йили узайди

Мактабларда ўқув йили узайди, таътиллар муддатлари ўзгарди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан умумий ўрта таълим тўғрисидаги янги низом тасдиқланди. Низомда ўқув йили давомийлиги ва таътиллар муддатларига ўзгартиришлар киритилган. Унга кўра Ўзбекистон мактабларида жорий ўқув йили 33 ҳафтадан 34 ҳафтага узайган, биринчи синфлар учун эса 30 ҳафта ўрнига 33 ҳафта этиб белгиланган.


Ўқув йили давомидаги таътиллар муддати қуйидагича белгиланди:

Кузги таътил: 4 ноябрдан бошлаб 6 календар кун (илгари 4 ноябрдан бошлаб 8 кун);

Қишки таътил: 28 декабрдан бошлаб 14 календар куни (илгари 31 декабрдан 11 кун);

Баҳорги таътил: 21 мартдан бошлаб 7 календар куни (илгари 22 мартдан 10 кун);

Ёзги таътил: охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан, босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун эса ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан бошлаб 1 сентябргача (ўқув йили (имтиҳонлар) тугаган кундан бошлаб 31 августгача);

1-синф ўқувчилари учун қўшимча бир ҳафталик таътил: февраль ойи давомида (февраль ойи ўрталарида).

Барча мактабларда дарс соати қатъий равишда 45 дақиқа деб, танаффус эса 5-10 дақиқа деб белгиланди.

Ҳужжат 2017 йил 22 мартдан кучга кирди.

Ўхшаш мавзулар:

One thought on “Ўзбекистон мактабларида ўқув йили узайди

  1. Искандаров Дониёр

    Мисол тарикасида . (Тил буйича )Педагог ходимлар Бошлангич синфда тарификатцияда бошлангич синфларда хафталик 18 соат дарс утиб юкори синфда 10 соат тарификация булган булса. яна мутахассис йуклиги ва ходим касал булиб колганда хафтасига 2 соатдан ва ундан ортик вакант дарс утса буладими. Укув машгулотлари 1-сменали таълим муассасаларда. Физичиский кучи етиб укувчиларга билим бераоладими.

    998-93-694-48-90

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*