Turbo Pascal 7.0 ва ABC Pascal дастурлари

Pascal дастурлаш тилининг кенг тарқалиши ва қўлланилишига асосий сабаб — дастурнинг соддалиги ва ундан фойдаланишнинг қулайлигидир. Даставвал Паскал тили университетларда қўлланилган бўлиб, кейинчалик унинг турли русумли компьютерлар учун турлари ишлаб чиқилди.

turbo_pascal1981-йилда Pascal тилининг халқаро стандарти таклиф этилди. Ҳозирги даврда фойданилаётган Паскал тилининг Turbo Pascal 7.0 номли тури Borland фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган. У фойдаланувчилар учун жуда қулай тизим — дастурлашнинг интеграллашган муҳитига эга.

Интеграллашган муҳит — дастурлашга ёрдамлашувчи дастур бўлиб, у қуйидаги асосий вазифаларни бажариши лозим:

📌 авваламбор, у дастур матнини киритиш имконини бериши;
📌 вақти-вақти билан киритилаётган дастур матнини ташқи хотирада сақлаб туриши;
📌 дастурни ишга тушириш учун трансляторга эга бўлиши;
📌 синтактик хатоликларни аниқлаш воситасига эга бўлиши керак.

Турбо Паскал 7.0 интеграллашган муҳити санаб ўтилган вазифалардан ташқари яна кўпгина вазифаларни ҳам амалга ошириш имконини беради. Turbo Pascal 7.0 дастурлаш тизими ташқи хотиранинг, одатда, «TP7» номли каталогига жойлаштирилади (умуман олганда, бошқа каталогга жойлаштириш ҳам мумкин). У юздан ортиқ файлдан иборат бўлиб, файллар вазифаларига қараб бир нечта каталогларга жойлаштирилади. Турбо Паскал интеграллашган муҳитини ишга туширувчи Turbo.exe файли «BIN» каталогида жойлашган. Қолган каталогларда, асосан, ёрдамчи файллар ҳамда Turbo Pascal тилининг имкониятларини намойиш этувчи дастурлар жойлашган.

Дастур матнини таҳрир қилишда қуйидаги клавишлардан фойдаланиш мумкин:

F3 очиш Ctrl+F9 дастурни ишга тушириш
F2 сақлаш Alt+F5 дастур натижасини экранда кўриш
Alt+F3 фаол ойнани ёпиш Alt+F9 дастурни компиляция қилиш
Alt + x чиқиш F6 бир ойнадан иккинчи ойнага ўтиш

Йўналиш клавишлари ← → ↓⇑  — юргични керакли йўналишда силжитиш;
Shift + ← → ↓  — юргич турган жойдан бошлаб танланган йўналишда дастур матнининг қисмини белгилаш;
Ctrl + Insert — дастур матнининг белгиланган қисми нусхасини буфер-хотирага олиш;
Shift + Insert — хотирага олинган қисмни дастур матнининг юргич турган жойига жойлаштириш;
Shift + Delete— дастур матнининг белгиланган қисмини қирқиб олиш.

Pascal дастурлаш тили билан қуйидаги йирик дастурлар ишлаб чиқилган :

📌 Skype
📌 Total Commander
📌 TeX
📌 Macromedia Captivate
📌 Apple Lisa
📌 Минглаб машҳур компьютер ўйинлари
📌 Операцион системалар ичидаги майда-майда дастурлар ҳозирда ҳам Pascal дастурлаш тилида ёзилади.

 

 

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*