Мактабда имтиҳон қай тарзда ўтади?

Яқинда 5-8 синф ўқувчилари босқичли назорат имтиҳонларидан ўтишса, битирувчилар якуний давлат аттестациясида ўз билимларини текшириб кўрадилар. Ушбу жараён қандай кечади? Имтиҳон олувчи ўқитувчининг вазифалари нималардан иборат? Ушбу саҳифада ойдинлик киритамиз.

Якуний давлат аттестацияси ва босқичли назорат имтиҳонлари ўтказувчи имтиҳон комиссия аъзоларининг ҳуқуқ-вазифалари

Ўқув фани бўйича имтиҳон комиссияси раисининг ҳуқуқ-вазифалари

1. Имтиҳон бошланишидан бир соат олдин имтиҳон материаллари (гуруҳлар рўйхати, имтиҳон билетлари, қуръа ўтказиш учун рақамлар, баённома, қоғоз, имтиҳондан озод этилиши ҳақидаги ҳужжатлар, синф журнали ва ҳ.к.)нинг мавжудлигини текширади;

2. Имтиҳон ўтадиган хонанинг тайёрлигини текширади;

3. Имтиҳон бошланишидан 15 дақиқа олдин имтиҳон комиссияси аъзоларини рўйхатдан ўтказади, уларга имтиҳон ўтказиш тартибини, баҳо қўйиш мезонларини ва уларнинг ҳуқуқ-вазифаларини эслатади;

4. Имтиҳон комиссияси аъзоларининг вазифаларини тақсимлайди, улар учун танаффус вақтларини белгилайди, имтиҳон жараёнида савол бериш учун уларга сўз беради;

5. Имтиҳон баённомасининг тўғри олиб борилишини, баҳоларнинг адолатли қўйилишини, имтиҳон тўғрисидаги йўриқноманинг бажарилишини назорат қилади;

6. Имтиҳон тугаб, баҳолар муҳокамаси ўтганидан кейин уларни ўқувчиларга эълон қилади ва ўтказилган имтиҳоннинг барча материалларини мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарига топширади:
– барча имтиҳон комиссияси аъзолари имзолаган имтиҳон баённомаси;
– фан бўйича барча имтиҳон материаллари;
– ўқувчиларнинг имтиҳон ишлари билан хомаки нусхалари.

Имтиҳон олувчи ўқитувчининг вазифалари

1. Мактабга имтиҳон бошланишидан камида 30 дақиқа олдин келади, имтиҳон билетларини ва мактаб штампи қўйилган қоғозларни жойлаштиради. Ёзма имтиҳонда топшириқларни доскага ёзади;

2. Ўқувчиларнинг давоматини текширади, келмаганлар бўлса навбатчи ўқитувчи орқали сабабини аниқлайди;

3. Ўқувчилар жавобларини тинглашда ва имтиҳон балларини қўйишда иштирок этади;

4. Синф журналига имтиҳон ва якуний балларни имтиҳон баллари эълон қилинган куни ёзади.

Асисстент-ўқитувчининг вазифалари:

1. Мактабга имтиҳон бошланишидан камида 30 дақиқа олдин келади, имтиҳон билетларини ва қоғозларни жойлаштиради. Ёзма имтиҳонда вазифани доскага ёзади;

2. Имтиҳон баённомасини тўлдиради;

3. Имтиҳон жараёнида интизомга риоя қилинишини назорат қилади;

4. Ўқувчиларнинг жавобларини тинглашда ва имтиҳон балларини қўйишда иштирок этади;

5. Имтиҳон ўтаётган хонадаги тозаликка жавоб беради.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*