9-май тадбири учун сценарий ва видеолар

9_may_xotiraЁшларни ватанпарвар, теран тафаккур соҳиби этиб тарбиялаш борасидаги ишлар жараёнида замонавий тарғибот материалларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ишланган “Дарё ортидаги топшириқ” филми ҳарбий Баҳром Иброҳимовнинг ҳаёт йўли ва иккинчи жаҳон урушида кўрсатган қаҳрамонликларини ҳақида ҳикоя қилади.


 

Юклаб олмоқ

 

Юклаб олмоқ

Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан тарих зарварақларининг сўқмоқларидан, ватан мадҳи, ватан соғинчи, ватан тинчилиги учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Ўзбекнинг жасур, ватанпарвар ўғлони – Баҳром Иброҳимовнинг Иккинчи жаҳон урушига туб бурилиш ясалишидаги махсус вазифалари ҳақида аниқ ва тўлиқ тарихий фактлар орқали маълумотларни “Дарё ортидаги топшириқ” номли ҳужжатли фильм кўринишида тақдим этгани таҳсинга лойиқ иш бўлди десак адашмаган бўламиз.

Ҳақиқатдан ҳам, ҳужжатли филмда Ўзбек жосуслик мактаби тарихидан сотқин чиқмагани, ватан хоини бўлмаганини яна ва яна бир бор гувоҳи бўлишингиз мумкин. “Темир қўл” – дея таъриф берилган Баҳром Иброҳимовнинг ватан олдидаги ишлари ҳар бир ёшни ватанпарварлик, фидойилик каби эзгу ғоялар асосида тарбиялашда, шунингдек, ёшларнинг маънавий дунёқарашида ўзгача бир ҳис уйғотиши табиий.

Иккинчи жаҳон уруши рус миллатининг ғалабаси эмас, балки ўша қалтис ва таҳликали даврда Ватан учун курашган ҳар бир миллатнинг ғалабасидир. Ўзбекистонда яшовчи 6,5 млн аҳолининг 1,5 млн(қўлига қурол кўтара оладиган) йигитлари яъни қарийб умумий аҳолининг 25%и Иккинчи жаҳон урушига отланган. Сталин учун эмас, балки эртанги тинч осуда кунларини кўрмоқ учун кўксини қалқон қилиб немис фашистларига қарши курашган. Юртдошларимизнинг 500 мингдан ортиғи урушда ҳалок бўлган.

Энг ачинарлиси, ҳозирда бутун дунёга бонг урилаётганидай уруш рус миллатининг, Россиянинг ғалабаси эмас, балки елкама-елка курашган қардош миллатлар қаторида ўзбек миллати мард ўғлонларининг ҳам ғалабасидир. Ахир, айнан Баҳром Иброҳимовнинг хизматлари орқали Ўрта Осиёнинг жанубида немис фашистларининг 3-фронт очиш режалари барбод қилинган эди.

Бу борада Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан тарихий фактлар асосида ишлаб чиқилган ҳужжатли филмларни кўпроқ яратишимиз лозим ва рус, инглиз ва бошқа тилларга таржима қилиш керак. Бу билан ўйлаймизки фақат узоқ тарихда яшаб ўтган алломаларимиз билан бир қаторда яқин ўтмишда яшаб ўтган ватанпарвар ўзбек ўғлонлари борлигини яна бир бор кўрсатган бўлар эдик.

“Дарё ортидаги топшириқ” ҳужжатли филми орқали Ўзбек миллатининг ҳақиқий мард ўғлонининг жасоратига гувоҳи бўлишингиз мумкин.


Бошқа видеолар:

 

 

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги гуруҳимизга қўшилинг

Ўхшаш мавзулар:

2 thoughts on “9-май тадбири учун сценарий ва видеолар

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*