Мактабда сўнгги қўнғироқ чалинди

Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармасига қарашли «Умид» ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида 23 май куни эрталаб соат 8:00 да Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграши билан “Сўнгги қўнғироқ” тадбири бошланди.


5-6-7 синфлар учун чалинган сўнгги қўнғироқ

Тадбир байрамона безатилган умумтаълим мактаб ҳовлисида ҳаваскорлар тўгараги чиқишлари, ота-оналар ва фахрий ўқитувчилар табриклари билан бошланди. Тадбирда жонажон Ватанимизни, тинчлик-осойишталикни, ёшлик ва муҳаббатни, устозларга эҳтиромни тараннум этувчи шеърлар ўқилди, куй-қўшиқлар ижро этилди. Фан олимпиадалари, интеллектуал беллашувлар, ижодий танловларда, ободонлаштириш ва жамоат ишларида фаол қатнашган ёшларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

Сўнгги қўнғироқ

Сўнгги қўнғироқ

Сўнгги қўнғироқ

Сўнгги қўнғироқ чалинди

Сўнгги қўнғироқ чалинганида ҳар бир ўқувчи яна бир ёшга улғайганини англаб, қалби қувончга тўлди. Қўнғироқ 9-синф битирувчилари учун мактабда сўнгги бора дарсга чорлаб чалинди. Бироқ 9-синф ўқувчилари учун 2 сентябрь куни қўнғироқ касб ҳунар коллежлари ва академик лицейларда яна қайта чалинади. Улар таълиминг кейнги босқичи ҳисобланган касб ҳунар таълими олиш учун яна 3 йил давомида ўқишни давом эттирадилар.

манба: www.idum.uz

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idumuz

Facebook даги гуруҳимизга қўшилинг

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*