«Баркамол авлод» спорт ўйинлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 27 майдаги «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 271- сонли қарори ижросини бажариш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги таълим муассасалари ўқувчи-ёшларининг ўртасида 3 йилда бир марта «Баркамол авлод» спорт мусобақалари ташкил этилган.

Баркамол авлод ўйинлари ўтказилган ва ўтказилиши режалаштирилган вилоятлар


Шаҳар Йил Сана
1 Жиззах 2001 30.04 – 05.05
2 Андижон 2003 05.06 – 11.06
3 Тошкент вилояти 2005 24.05 – 29.05
4 Қорақалпоғистон Респ. 2008 17.05 – 21.05
5 Сурхондарё 2011 25.05 – 02.06
6 Наманган 2014 29.05 – 31.05
7 Жиззах 2017 25.05 – 27.05
8 Қашқадарё 2020
9 Сирдарё 2023

“Баркамол авлод” спорт мусобақалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим-тарбия олаётган ўқувчи-ёшларни жисмоний етук ва аҳлоқий баркамол, Ватанга садоқат руҳида комил инсон қилиб тарбиялаш, жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва оммавий спорт ишларини замон талаблари даражасида ривожлантиришни амалга ошириш, миллий спорт турларига ёшларни қизиқиши ва эътиборини кучайтириш, ўқувчи-ёшларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини тўғри мазмунли ташкил этиш, жамоа бўлиб ҳаракат қилиш, ғалабага интилиш иштиёқларини камол топтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилади.

«Баркамол авлод – 2001»

2001 йил таълим муассасаларида 1-босқич мусобақаларида 400000 минга яқин, мусобақаларнинг 2-босқичида 150 минга яқин ўқувчи-ёшлар иштирок этган. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида “Баркамол авлод” спорт мусобақалари 2001 йилда биринчи марта Жиззах вилоятида 30 апрелдан 5 майгача спортнинг 8 та тури бўйича (баскетбол, волейбол, футбол, енгил атлетика, миллий кураш, белбоғли кураш, теннис ва сузиш) ўтказилиб, унда 1890 нафар (қизлар 560 нафар, ўсмирлар 980, мураббийлар 280 нафар, ҳакамлар 266 нафар) ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

«Баркамол авлод – 2003»

2003 йил таълим муассасаларида мусобақаларнинг 1-босқич мусобақаларида 420000 мингдан ортиқ, мусобақаларнинг 2-босқичида 180 мингдан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок этган. 2003 йилда Андижон вилоятида 5 июндан 11 июнгача спортнинг 14 та туридан (баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи, енгил атлетика, миллий кураш, белбоғли кураш, теннис, стол тенниси, шахмот, бадиий гимнастика, оғир атлетика, бокс ва сузиш) ўтказилиб, унда 2786 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этишган (ҳар бир вилоятдан 199 нафар, шундан қизлар 812 нафар).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июндаги 244-сонли «Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз спорт мусобақалари тизимини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида жамиятимизда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, мамлакатимизда ўқувчиларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб қилишга қаратилган спорт мусобақалари тизимини самарали ишлашини таъминлаш мақсадида мусобақалар ҳар уч йилда бир марта ўтказиладиган бўлган.

«Баркамол авлод – 2005»

2005 йил таълим муассасаларида мусобақаларнинг 1-босқич мусобақаларида 545000 мингдан ортиқ, мусобақаларнинг 2-босқичида 200 мингдан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок этган. 2005 йил 24 майдан 29 майгача Тошкент вилоятида ўтказилган «Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи спортнинг 13 та туридан (баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи, енгил атлетика, миллий кураш, белбоғли кураш, теннис, стол тенниси, шахмот, бадиий гимнастика, бокс ва сузиш) ўтказилиб, ундаги иштирокчилар сони 2898 нафарни ташкил этди (ҳар бир вилоятдан 189 нафар, шундан қизлар 812 нафар, ўсмирлар 1568 нафар, мураббийлар 266 нафар ва ҳакамлар 252 нафар).

«Баркамол авлод – 2008»

2008 йил таълим муассасаларида мусобақаларнинг 1-босқич мусобақаларида 610000 мингдан ортиқ, мусобақаларнинг 2-босқичида 200 мингдан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок этган. 2008 йил 17-21 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган «Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи спортнинг 12 та туридан (баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи, енгил атлетика, миллий кураш, белбоғли кураш, теннис, стол тенниси, шахмат, бадиий гимнастика ва сузиш) ўтказилган. Иштирокчилар сони 2296 нафар, шундан қизлар 784 нафар, ўсмирлар 1106 нафар, мураббийлар 238 нафар ва ҳакамлар 168 нафарни ташкил этган.

«Баркамол авлод – 2011»

2011 йил таълими муассасаларида 1-босқич мусобақаларида таълим муассасаларидан 700 мингдан ортиқ, 2-босқичида 250 минга яқин ўқувчи – ёшлар иштирок этган. Сурхондарё вилоятида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасида ўтказилган “Баркамол авлод-2011” спорт мусобақалари спортнинг 12 та тури бўйича 867 (513 нафар ўғил болалар, 354 нафар қизлар) нафар ўқувчи спортчилар ва 175 нафар мураббийлар, 195 нафар ҳакамлар, 130 нафар оммавий ахборот воситалари, 100 нафар хореография гуруҳи, 80 нафар делегация аъзолари ва меҳмонлар, 16 нафар машъалани олиб келувчилар, жами бўлиб 1563 нафар иштирокчилар қатнашишган. Ҳар бир ҳудуддан жамоалар таркиби 142 нафарни ташкил этган.

«Баркамол авлод – 2014»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июндаги “Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилагн узлуксиз республика спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида”ги 181-сонли қарорига асосан «Баркамол авлод» спорт мусобақалари 2014 йилда Наманган вилоятида ўтказилди.

2014 йил таълими муассасаларида 1-босқичида 810 минг нафардан ортиқ, 2-босқичида 260 мингдан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок этган.

“Баркамол авлод-2014” спорт мусобақаларининг республика финал босқичи спортнинг 16 тури бўйича 996 нафар спортчилар, 654 нафар ўсмирлар, 342 нафар қизлар, 224 нафар мураббийлар, 193 нафар ҳакамлар, 60 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари, 15 нафар спорт федерацияларнинг вакиллари, 45 нафар раҳбарлар, 14 нафар ички ишлар ва 24 нафар соғлиқни сақлаш ходимлари ҳамда 18 нафар, ошпаз, 82 нафар официантлардир, 360 нафар хореография гуруҳи, жами 2031 нафар иштирокчилар қатнашишган.

«Баркамол авлод – 2017»

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз республика спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида” қарорига асосан «Баркамол авлод» спорт мусобақалари 2017 йилда Жиззах вилоятида ўтказилиши белгиланган.


 

«Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг республика финал босқичи спортнинг 17 тури (баскетбол, волейбол, футбол, гандбол, енгил атлетика, миллий кураш, белбоғли кураш, теннис, стол тенниси, шахмат, бадиий гимнастика, бокс, сузиш, таэквон-до, дзюдо, бадминтон). Иштирокчилар сони тахминан 2 820 (210 мураббий, 100 ОАВ вакиллари, 175 ҳакам, 200та хореографик гуруҳ қатнашчилари, машъала кўтариб юрувчи 16 нафар иштирокчи) бўлиши кутилмоқда.

Жизах шаҳридаги спорт ўйинлари қуйидаги таълим масканлари спорт иншоотларида бўлиб ўтиши кутилмоқда:

  • Жиззах транспорт ва алоқа коллежи;
  • Жизззах олимпия заҳиралари коллежи;
  • Жизззах политехника институти;
  • Жизззах педагогика институти;
  • Жизззах политехника институти қошидаги академик лицей.

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idumuz

Facebook даги гуруҳимизга қўшилинг

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*