Жисмоний тарбия фанидан тест саволлари

Жисмоний тарбия, бадан тарбия — соғлиқни мустаҳкамлашга, одам организмини уйғун равишда ривожлантиришга қаратилган умумий тарбиянинг узвий қисми. Жамиятдаги жисмоний маданият аҳволини билдирувчи кўрсаткичлардан бири. Жисмоний тарбиянинг асосий воситалари: жисмоний машғулотлар, организмни чиниқтириш, меҳнат ва турмуш гигиенаси. Жисмоний тарбия ақлий, ахлоқий, меҳнат ва эстетик тарбия билан қўшиб олиб борилади.

Жисмоний тарбияЎзбекистонда жисмоний тарбияга жуда қадимдан саломатликни мустаҳкамлашнинг асосий воситаси деб қаралган. Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида 100 дан зиёд халқ ўйинлари тўғрисида маълумот берилган. “Алпомиш” ўзбек халқ қаҳрамонлик достони, Алишер Навоийнинг “Фарход ва Ширин”, Зайниддин Восифийнинг “Бадое ул-вақое” (“Нодир воқеалар”), Бобурнинг “Бобурнома” асарида жисмоний, жанговар машқлар, кучлилик баҳсмунозараларининг хилма-хил намуналаридан хикоя қилинади.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларига келиб жисмоний тарбия ва спорт давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 1992 йилда (2000 йилда эса янги таҳрирда) “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши, 1993 йилда Соғлом авлод давлат дастурининг ишлаб чиқилиши, Вазирлар Маҳкамасининг спортнинг алоҳида турларини ривожлантиришга оид ва ниҳоят 1999 йилда “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори жисмоний тарбиянинг ҳуқуқий асосларини яратди.


Жисмоний тарбия фанидан тест саволлари

1. Ўзбекистон спортчилари орасида волейбол бўйича икки марта олимпия ўйинлари чемпиони ким?
2. Футбол тўпининг оғирлиги қанча?
3. Юнон-Рум курши Олимпиа ўйинлари дастурига качон киритилган?
4. Баскетбол ўйинида ҳужум қилиш вақти қанча сонияни ташкил этади?
5. Гимнастика сўзининг маъноси нима?
6. «Ўзбекистон ифтихорлари» фахрий унвони қачон таъсис этилган?
7. Қўл тўпининг ватани қаер?
8. Қиз болалар учун (11-12 ёш) волейбол тўрининг баландлиги қанча?
9. «Самбо» сўзининг маъноси нима?
10. Учинчи ёзги олимпиада ўйинлари қачон, қаерда ўтказилди?
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори қачон қабул қилинди?
12. Эстафета таёқчасининг узунлиги қанча?
13. Халқаро баскетбол федерацияси қачон ташкил этилган?
14. Ўғил болалар учун (11-12 ёшли) волейбол тўрининг баландлиги неча сантиметр бўлиши керак?
15. Волейбол тўпининг ўлчамлари ... га тенг.
16. Баскетбол майдончасининг катта-кичиклиги неча метр бўлади?
17. Ўзбекистонга футбол нечанчи йилда кириб келган?
18. Чидамлилик деб нимага айтилади?
19. «Дзюдо» сўзининг маъноси нима?
20. Қўл тўпининг оғирлиги 8—12 ёшлардаги ўғил боллар ва 8—14 ёшлардаги қиз болалар учун неччи граммни ташкил этиши керак?

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

Ўхшаш мавзулар:

3 thoughts on “Жисмоний тарбия фанидан тест саволлари

    1. admin Мавзу муаллифи

      Хамма саволларга жавоб берсангиз натижа чиқади, агар битта бўлса ҳам савол қолиб кетса, натижа чиқмайди. :)

Leave a Reply to Narimon Cancel reply

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*