Биология терминлари, атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати

Биология (юнонча βίος, биос, “ҳаёт”; ва λόγος, логос, “билим”) ҳаёт ва у билан боғлиқ масалалар тадқиқотидир. У эмпирик фаннинг жонли организмларнинг тузилиши, функциялари, ўзгариши, келиб чиқиши, эволюцияси ва ўлишини ўрганувчи соҳасидир. У турли организмларни саралайди, уларнинг ишлашини, турларнинг пайдо бўлишини, уларнинг ўзаро ва атроф-муҳит билан муносабатларини тасвирлайди. Биология ботаника, зоология, физиология каби турли соҳаларга бўлинади.


A

Абазия — (юн. а — инкор қўшимчаси, басис — қадам) — беморнинг мутлақо юра олмай, ҳатто тик тура олмай қолиши; унинг оёқлари фалаж бўлмасада, мувозанатни сақлай ва умуман ўзини эплай олмайди. У ўрнидан тик туриши ва қадам қўйиши биланоқ оёклари ишламай йиқилиб тушиши мумкин. Касаллик бош мия пешона қисмининг шикастланиши кузатилади.

Аббревиация — (лот. abbreviate — қисқариш) — аъзолар ёки улар қисмларининг индивидуал ривожланиш жараёнида қисқариши. Аббревиация онто-генезнинг охирги шаклланиши босқичи издан чиқиши натижасида рўй бериб, бу авлодларда аъзоларнинг тўлиқ ривожланмай қолишига олиб келади.

Аберрация (лот. aberratio – onic – ўзгариш) – хромосомалар тузилишидаги ўзгаришлар.

Абиогенез — (юн. а— инкор қўшимчаси, био ва генезис — келиб чиқиш, пайдо бўлиш) — тирик табиатда мавжуд бўлган органик бирикмаларнинг организм иштирокисиз нобиологик йўл билан ҳосил бўлиши; — тирик мавжудотларнинг пайдо бўлиши, яъни ҳаётнинг вужудга келиши ҳақидаги замонавий назариядир.

Абластинлар – ингибиторлар, организмдаги махсус бўлмаган ҳимоя воситаси. Улар касаллик қўзғатувчисининг (вируснинг) кўпайишига тўсқинлик қилиш хусусиятига эга.

Абориген — (лот. ah дан, abarigetds – бощдан бошлаб) – маҳаллий шароитларга яхши мослашиб олган ўсимлик ва
хайвонлар, яъни муайян мамлакат ёки жойнинг туб ерли хаёт кечирувчилари.

Абсорбентлар — (лот. absorbentia – ютувчи) – абсорбияловчи, ютувчи, суриб олувчи, шимувчи моддалар. Масалан, активланган кўмир, эритроцитлар.

Авидин — (avidinum – оксилнинг таркибий қисми) – ҳайвон ва паррандалар тухумидаги гликопротеидлар бўлиб, улар истеъмол қилинганда сувда эримайдиган, биологик жиҳатдан фаол бўлмаган мажмуа ҳосил қилади.

Авидитет — (фр. avidite, лот. aviditas – очкузлик) – антителаларнинг антигенларга яқинлиги, иммун реакцияларнинг тезлиги ва тўлиқлиги ҳамда антиген ва антителаларнинг бирикишидан ҳосил бўлган барқарор мажмуа.

Авирулент — (гр. а – инкор, virulentus – касаллик қўзғатиш қобилияти) – маълум микроорганизмлар ва вируслар тўдасининг белгили касаллик кўзғатиш қобилиятига эга бўлмаган хили.

Авитаминоз — (юн. а — инкор қўшимчаси ва витаминлар) — организмда витаминлар етишмаслиги натижасида пайдо бўладиган касаллик.

Автоклав — (гр. autos – ўзи, лот. clavis – қулф, ёпқич) – лабораторияларда ишлатиладиган идишларни, махсус кийимларни, озуқа муҳитларни босим остида (2,5 атм. гача), туйинган сув буғи таъсирида, 138°С да вирус ва микроорганизмлардан
зарарсизлантирувчи асбоб.

Автолиз — (гр, autos, lisis – эриш) – организм тўқималари таркибидаги ферментлар таъсирида хужайраларнинг ўз-узидан эриши, парчаланиши.

Автогамия — Автогамия (авто ва юн. гамос — қўшилиш) — 1) юксак ўсимликлар (донли экинлардан — буғдой, сули, арпа ва бошқа, дуккаклилардан — нўхат, ловия; бутгуллилар ва чиннигулдошларга мансуб кўпгина ёввойи ўтлар)нинг ўз-ўзидан чангланиши ва уруғланиши. 2) бир ҳужайрали организмлар (диатом сувўтлар, спораликлар, баъзи амёбалар)да икки ядронинг қўшилиши натижасида ўз-ўзидан уруғланиш жараёни.

Автомиксис — (авто ва юн. mixis — сурилиш, қўшилиш) — бир индивидга мансуб жинсий ҳужайралар (гаметалар)нинг қўшилиши, ўзидан уруғланиши. Бир ҳужайрали ҳайвонлар, кўпгина замбуруғлар ва қисман диатом сувўтлар орасида кенг тарқалган.

Автотомия — (авто ва юн. tome — кесиб ташлаш) — бир қанча ҳайвонларда йиртқич ҳайвон чангалига тушиб қолганида ҳимоя тариқасида танасининг бирор қисмини беихтиёр узиб ташлаши.

Автотрофизм / автотропизм — бирор ташқи омил таъсирида букилиб қолган ўсимлик органларининг олдинги ҳолатини тиклаб олиш хусусияти. Масалан, бошоқли ўсимликларнинг ёмғир таъсирида ётиб қолгандан кейин яна бошоғини тиклаб олиши.

Автотроф организмлар — (autos — ўзим, trophe — озиқланиш) — фотосинтез ёки хемосинтез жараёнида ноорганик моддалардан органик бирикмаларни хосил қилувчи организмлар.

Агглютинация — (лат. agglutinato — ёпишиш) суюқликлардагн заррачалар (бактериялар, эритроцитлар ва бошқа хужайра элементлари) нинг бир-бирнга ёпишиб, ғужланиб қолиши.

Агглютининлар — қон зардобида ҳосил бўлиб, улар таъсирида ёпишиб, ғужланиб (агглютинацияланиб) қолган организм учун ёт моддалар.

Агония — (юн. agonia — кураш) ўлим талвасаси. Унинг ўзига хос белгилари: бош мия фаолиятининг заифланиши, хириллаш, ҳушдан кетиш, нафас олиш ва юрак уришининг бир текис бўлмаслиги, кўз қорачиғининг кенгайиши, рефлексларнинг аста-секин йўқолиши, оёқ ва баданнинг совиши, ранг бўзариши, тананинг кўкимтир тус олиши.

Адаптация — (лот. adaptatio — мослашиш) организмларнинг эволюция жараёнида юзага келган яшаш шароитига мослашуви.

Акклиматизация — (лот. ad — учун, га, klimas — иқлим) — организм учун янги бўлган ёки ўзгарган иқлим шароитига мослашиш.

Аксостиль — кўп хивчинлн содда ҳайвонларнинг бутун танаси бўйлаб йўналган зич эластик ип.

Актиниялар — (actinlaria) олтинурли ягона (баъзан колониал) маржон полиплар.

Актиномикозлар — нурсимон замбурурлар (Astinomyces) гуруҳига оид паразитлар — замбурурларни келтириб чиқарувчи касаллик.

Актиномицетлар (Actinomycetalis) — узун, хужайраларга б^линмаган нурсимон мицеллалардан иборат бактериялар гуруҳига яқин организмлар. Улар тупроқда яшайди ва споралар ҳалқасини ҳосил қилади кўпаяди; паразит ҳамда сапрофит шакллари бор.

Аллель — (грек. аllеlоn — бир-бирига мос, ўзаро) — аллеломорф, яъни ген айрим структуравий ҳолатларининг имкониятларидан бири.

Аллергия — (грек. allos — бошқача, ergon – таъсир) — организмга ёт бўлган антигенлар (микроблар, ёт оқсиллар ва бошқа омиллар таъсирида юзага келадиган организмнинг ўта сезгирлиги.

Альбинизм — (лот. albus — оқ) — муайян турдаги организмларга хос нормал пигментациянинг туғма бўлмаслиги.

Амёбиаз — (Entamoeba histolytica) дизентерия амёбаси, қўзғатадиган ичак касаллиги.

Амниотлар — (Amniota) юқори даражадаги умуртқалилар — судралиб юрувчилар, қушлар ва сутэмизувчилар гуруҳи. Улар Ҳомиласининг тараққиёти муваққат (провизор) органлар (амнион, хорион, аллантоис) ҳосил бўлиши билан боғлиқ.

Анабиоз — организмнинг тириклигини кўрсатиб турувчи белгилари кўринмай қолган даражада ҳаётий жараёнлари сустлашиб кетган ҳолати. Зарур шароит туғилиши билан ҳаёт фаолияги қайта тикланади.

Анаболия — эмбриогенез тараққиётинг сўнгги босқичида (морфогенез охирида) янги белгининг қўшилиши; филоэмбриогенез шаклларидан бири.
«Анаболия» атамасини А. Н. Северцев (1912) таклиф қилган.

Анаэроблар — (an — инкор этувчи олд қўшимча, аег — ҳаво, bias — ҳаёт) — эркин кислород бўлмаган муҳитда яшай оладиган организмлар.

Андрогенез — (грекча ander — эркак ва genesis — тараққиёт) — урғочи жинсни хужайра ядросининг шикастланиши оқибатида фақатгина оталик ядроси тутган уруғланган тухум хужайра тараққиёти, яъни эркакча партеногенез.

Анизогаметалар — (грек, anisos — бир хил бўлмаган, gemetes — эр, gemete — хотин) — ўлчамлари бир хил бўлмаган гаметалар (йирик микрогаметалар ва майда микрогаметалар). Синоними — гетерогаметалар.

Анизохромия — ҳужайралар буялишининг ҳар хил даражаси.

Анизоцитоз — (грек, anisos — бир хил бўлмаган, cytos — ҳужайра) — ҳужайраларнинг, масалан, айрим қон касалликларида эритроцитларнинг ҳар хил катталикда бўлиши.

Анти — (грек, anti — қарши )— бирор нарсага қарама-қарши, зид, акс маъносини англатувчи олд қўшимча.

Антигенлар — тахассус иммун жавобини чақиришга қодир бўлган организм учун ёт оқсиллар.

Антимутагенлар — ўз-ўзидан руй берувчи ёки атайлаб вужудга келтирувчи мутациялар частотасини сусайтирувчи омиллар.

Антисептика — касаллик келтириб чиқарувчиларни зарарсизлантиришга қаратилган даволаш-профилактика муолажалари комплекси.

Антителалар — организмга ёт оқсил кирганда ҳосил бўладиган ва шу ёт оқсилнинг зарарли таъсирини йуқотадиган оқсил моддалар.

Антропо — мураккаб сўзларнинг одамга тегишли маъносини англатувчи қисми.

Антропогенез — одамнинг келиб чиқиши; унинг жамоа шаклланиш жараёнида тур сифатида такомиллашиши.

Апомиксис — пуштнинг тараққий этиши уруғланмасдан кечадиган купайиш усули; организм кўпайишининг жинсий жараёнсиз рўй бериши.

Ароморфоз — ҳаётий муҳим органларни қамраб олиб уларнинг тузилиши ва ҳаёт фаолиятини мукаммаллашишга, яъни морфофизиологик прогрессга олиб келадиган тарихий тараққиёт жараёнида юзага келган организмлардаги ўзгаришлар.

Асептика — жароҳатни турли микроорганизмлар тушишидан асраш учун унга тегадиган барча буюмларни физикавий методлар ёрдами билан зарарсизлантириш.

Ассимиляция ёки Анаболизм — ташқаридан кирган моддаларни организмга қабул қилиш, ўзлаштириш ва организмнинг ўз моддасига айлантириш. У организм билан атроф-муҳит ўртасидаги модда алмашинуви жараёнининг бир томони ҳисобланади.

Атавизм — узоқ аждодларга хос белги ва хоссаларнинг организмда пайдо бўлиши.

Аутбридинг — (ингл. out — чет, ташқари breedihg урчитиш, купайтириш) — бир турнинг қариндош бўлмаган шаклларининг чатишиши.

Аутосомалар — (грек, autos — ўзи, soma — тана) — жинсий бўлмаган, яъни иккала жинс индивидида ҳам бир хил тузилишга эга бўлган хромосомалар.

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idumuz

Facebook даги гуруҳимизга қўшилинг

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*