Тил ҳақида шеърлар

Ҳар бир миллат, ҳар бир халқ ўзининг муқаддас ҳисобланган тилига эга. Тил халқнинг, миллатнинг тарихи ва маданиятини ўзида мужассам этади. Айни вақтда у жамиятни ривожлантириш омили, миллатнинг ажралмас хусусияти ва давлатнинг суверенлигини кўрсатувчи белгилардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида белгиланганидек, Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади. Бу конституциявий қоида билан давлат тилининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамлаб қўйилди.

Ўзбек тили мустақил Ўзбекистонда тинч, осуда ва тотувликда кун кечираётган барча халқ ва миллатларнинг ҳам она тили бўлишига улгурди. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилганлиги бошқа миллат ва халқ вакилларининг ўз она тилида мулоқот олиб боришига тўсқинлик қилмаслигини таъкидлаш лозим. Зотан, Асосий қонунимизнинг 18-моддасида белгиланганидек,

“Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар”.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида ўндан ортиқ тилда кўрсатув ва эшиттиришлар олиб борилади ва юртимиздаги барча миллат вакиллари ва маданият марказлари ҳаётини ёритувчи мухсус кўрсатувлар мавжуд. Бу эса Ўзбекистонда яшовчи турли миллат ва халқларнинг тилларига нисбатан ҳурмат белгисининг ифодасидир.


Она тилим

Она тилим -онажоним тили бу,
Бешикданоқ синган жону қулоққа.
Эл-юртим, қонимоним тили бу,
Қадимликдан ўхшар она тупроққа.
Боболардан бизга меърос эзгу тил,
Авлодларга хазинаю бебахо.
Қалбимизга, руҳимизга кўзгу тил,
Бу дунёга бағишлаймиз не даҳо.
Ёвонларнинг чексизлиги,
Ҳам самимий ҳам ҳовури,
Онажонлар алласидан,
Кўз ёшидан, оқ сутдан,
Тўғайларнинг тенгсизлиги,
Жилғаларнинг шўх ҳовури,
Йигитларнинг ялласидан,
Сулувларнинг сукутидан,
Йўғрилган тил-она тилим.


Тилим 

Гулласин Ватаним, яшнасин элим,
Бахт-у саодатдан яйрасин дилим,
Армони йўқ инсон бўлай дунёда,
Дилим қувончини сўйласин тилим.
Она тилим обрўсин кўтарай кўкка,
Мен ҳам интиламан доим юксакка,
Ватанга муҳаббат тилга садоқат,
Ҳар кимни етказар эзгу тилакка.
Ўзбек тили – менинг она тилимдир,
Ҳар бир куй-ғазали ғунча – гулимдир,
Ўз она тилимни чин дилдан севмоқ,
Биламан, мен тутган тўғри йўлимдир.


Миртемир
«Она тилим»

Ёбонларнинг чексизлиги,
Ҳам самуми, ҳам ҳовури,
Онажонлар алласидан,
Қўз ёшидан, оқ сутидан;
Тўқайларнинг тенгсизлиги,
Жилғаларнинг шўх ғовури,
Йигитларнинг ялласидан,
Сулувларнинг сукутидан —
Йўғрилган тил — Она тилим.

Дарёларнинг тошқин пайти
Арслон янглиғ ариллаши,
Довонларнинг кўк қиёси,
Қорли тоғлар жилосидан,
Чўпонларнинг қамиш байти,
Чилдирманинг дариллаши,
Гўрўғлининг алп сиймоси,
Алпомишнинг даъвосидан —
Туғилган тил — Она тилим.

Тулпорларнинг асовлиги,
Тош чақиши, оловлиги,
Боболарнинг олтин сўзи,
Бўёқчининг ўланидан:
Тўқувчининг алғовлиги,
Чилангарнинг далғовлиги,
Бу тупроқнинг қўш ҳўкизи,
Қўшчиси ҳам қўланидан —
Яралган тил —
Она тилим.

Шу тупроқнинг жон аямас
Тарлонлари, бургутлари,
Келинларнинг дилдошлиги,
Ёр-ёрларнинг жарангидан;
Босқинларнинг бедодлиги,
Бувиларнинг ўгитлари,
Дўмбиранинг мунгдошлиги,
Дуторнинг ҳам тарангидан —
Таралган тил — Она тилим.

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*