«Конституция – ҳуқуқларимиз кафолати» мавзусида тарбиявий соат дарс ишланмаси

Инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлиги жамият ҳаётининг фаровонлиги йўлида яратилаётган имкониятлар мисолида ўз исботини топиб келмоқда. Бу ўринда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаб берувчи қонунлар алоҳида аҳамиятига эга. Ўзбекистон Республокаси Конституцияси бош қомус сифатида мана 25 йилдирки, халқ манфаатлари йўлида хизмат қилади ва ҳар йили 8-декабр санаси бутун Республика бўйлаб мазкур қонуннинг қабул қилинганлиги эътирофи сифатида нишонланиши анъанага айланган.

Ҳозирги кунда ер юзида мавжуд давлатларнинг деярли барчаси ўзларининг эркин сиёсати, тили, давлат рамзларига эга. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ўз конституциясига эга эмас. Тўғри, уларда конституция ўрнини бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бажариши мумкинки, конституция деб аталмиш қатъий белгилаб қўйилган қонун-қоидалар мажмуасига эга эмас. Ўзининг миллий рамзлари қаторида тилга олинадиган конституцияга бизнинг мамлакатимиз ҳам эга эканлиги кишини қувонтиради.

Биламизки, 8-декабр санасини ҳар йили кўтаринки кайфиятда ўтказиш одат тусига айланган. Негаки, бу санада мустақил Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинган. 1992-йилдан бери бу кун республикамиз сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган кун сифатида қаралиб келинмоқда.

конституция

Шу ўринда тарихга бир назар ташласак: Ўзбекистон Республикасининг янги конституциясини яратиш ҳақидаги илк ғоя Республикамизнинг 1990-йил март ойида бўлиб ўтган ўн иккинчи чақириқ Олий Кенгашнинг биринчи сессиясидаёқ айтилган эди. Олий Кенгашнинг 1990-йил 20-июнда эълон қилинган “Мустақиллик декларацияси” мамлакатимиз янги конституциясини ишлаб чиқишга асос бўлди, 64 кишидан иборат конституциявий комиссия тузилди. Шундай қилиб конституция лойиҳасининг биринчи нусхаси 1991-йилнинг учинчи чорагида тайёрлаб бўлинди. У муқаддима, 6 бўлим ва 158 моддадан иборат бўлди. Мукаммаллик даражасидан анчайин узоқ бўлган конституция мустақилликка эришилгандан сўнг қайта кўрилиб, 1992-йил баҳорда унинг 149 моддани ўз ичига олган иккинчи нусхаси тайёрланди. Бир қанча муҳокамалардан сўнг конституциянинг учинчи нусхаси ҳам ишлаб чиқилди. Шу йили конституция халқ муҳокамаси учун бир неча бор матбуотда эълон қилинди. Таклиф ва тавсиялар, хатлар кўриб чиқилиб конституциянинг мукаммал варианти ишлаб чиқилди.

 

     Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

     Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*