Кимёвий элементлар: Кальций (видео)

Ка́льций Cа — (лот. Calcium Менделеев даврий системасининг II гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Ишқорий-ер металларига киради; тартиб рақами 20, атом массаси 40,078 (г/моль). Биринчи бор соф ҳолда Хэмфри Дэви томонидан 1808-йилда олинган.

Номининг келиб чиқиш тарихи

Элементнинг номи лотинча calx сўзидан келиб чиққан бўлиб, (calcis) — «охак» ёки «юмшоқ тош» деганидир. Инглиз кимёгари Хэмфри Дэви 1808-йилда металли кальцийни электролитий усулида ажратиб олиб фанга кальций деб киритишни таклиф қилган.

Ер сайёрасида тарқалганлиги жиҳатидан бешинчи ўринда (O, Si, Al, Fe дан кейин) туради, массаси жиҳатидан 3,38%ни ташкил қилади. Табиатда фақат минераллар (400 га яқин) ҳолида учрайди. Кальцийнинг турли силикат ва алюмосиликатлари, масалан, анортит Ca[Al2Si208], диопсид CaMg[Si2O6], волластонит Ca3[Si309] кенг тарқалган. Булардан ташқари, кальцсий карбонат-CаCО3, (табиий шакллари — оҳактош, бўр, мармар), доломит CaMg(CO3)2, фосфорит Ca5(PO4)3 (OH2SO3), апатитлар Ca5(PO4)3(Gʻ, C1), гипс CaSO4*2H2O, флюорит CaGʻ2 ва бошқалар саноат аҳамиятига эга. Кальцсий бирикмалари табиатдаги тоғ жинслари, сувлар ва тупроқ, таркибида ҳам бор. Кальций биоген элементлардан бири бўлиб, ўсимлик, одам ва хайвонлар суягининг асосини ташкил этади. CаCО3 — моллюскалар, шиллиққуртлар ва тухум пўстлоғи таркибида кўп миқдорда бўлади.

Катта ёшдаги одамлар вазнининг 1,4—2%и кальцийдан иборат. 12 ёшгача бўлган болалар организмининг кальцийга кундалик эҳтиёжи 0,5—0,6 грамм, 12—18 ёшдагиларда 0,7—0,8 грамм, катта ёшдагиларда 0,5 грамм ва ҳомиладор аёлларда 1 грамм кальсий бўлади, кўриниши кумуш каби оқ металл. Суюқланиш ҳарорати 842°, қайнаш ҳарорати 1495°; зичлиги 1,54 г/см3. Пластик, юмшоқ, пичоқ билан кесиш мумкин. Жуда фаол металл бўлганлиги сабабли одатдаги ҳароратдаёқ ҳаво кислороди билан реаксияга киришиб, оксид парда б-н қопланади. Шунинг учун у мойда ёки жипс ёпилувчи идишда сақланади. Сув ва кислоталар б-н реакцияга киришиб водород ажратиб чиқаради. Ҳавода қиздирилганда CаО (сўндирилмаган оҳак), сув таъсирида Cа(ОH)2 (сўндирилган оҳак) ҳосил бўлади. Водород билан бевосита бирикиб, кальцсий гидрид CаH2, азот билан кальций нитрид (Cа3Н2), углерод билан Калсий карбид-CаC2 ҳосил қилади, галогенлар б-н шиддатли реаксияга киришади. Металлургияда У, Тҳ, Ти, Зр, Cс, Рб ва баъзи лантаноидларни уларнинг бирикмаларидан ажратиб олишда, пўлат, бронза ва б. қотишмаларни таркибидаги кислород, азот, олтингугурт, фосфор каби қўшимчалардан тозалашда, органик суюкликларни сувсизлантиришда, вакуум қурилмаларида геттер сифатида, алюминий ва магнийнинг қотишмаларига қўшимча сифатида қўлланилади.

Кальций бирикмалари. Кальций гидроксид, сўндирилган оҳак, Cа(ОH)2 — кучли асос. Рангсиз кристалл модда. Зичлиги 2,34 г/см3. Табиатда портлантид минерали ҳолида учрайди. 1 ва 0,5 молекула сувли кристаллогидратлари маълум. Қиздирилганда сувини йўқотиб, калсий оксид (CаО) га айланади. Нам ҳавода карбонат ангидрид билан бирикиб кальций карбонат ҳосил қилади. Қурилишда, кимё саноатида (хлорли оҳак, сода олишда), металлургияда, қанд ва тери (кўн) ишлаб чиқаришда, сувни тозалашда ишлатилади.

Кальций моддасига бой маҳсулотлар

Кальций организм учун жуда катта аҳамиятга эга. Суяк ва тишларнинг ҳолати, гормонларнинг етарлича ишлаб чиқарилиши ва мушакларнинг ҳолати организмдаги кальций моддасига бевосита боғлиқдир. Боланинг ўсаётган организми учун эса кальций ниҳоятда зарур. Афсуски, бу модданинг организмга сингиши жуда қийин бўлгани учун кальцийни қўшимча витамин таркибида қабул қилишнинг фойдаси жуда кам. Шунинг учун болалар, аёллар кальцийга бой маҳсулотларни ҳар куни истеъмол қилишлари лозим.

Кальций ҳақида қизиқарли 7 маълумот

Барчамизга маълумки, кальций танамиз ўсиши учун зарур минераллардан ҳисобланади. Лекин унинг инсон организмига фойдаси шу билангина чегараланиб қолмайди. Қуйида Сиз учун ушбу минерал ҳақидаги қизиқарли маълумотлар тўпламини келтириб ўтамиз.

1. Бизнинг организмимиз кальцийни ишлаб чиқара олмайди :(

Ўсимликлар ва ҳайвонларга керак бўлгани каби кальций инсон танаси учун моддалар алмашинув жараёнларини амалга оширишга керак. У нерв импульсларини ўтказилишида, артериал босим бошқарилишида ва қон ивиши каби жараёнларда ўта муҳим ўрин эгаллайди. Кальций – суяк тўқимаси ва тишларнинг асосидир. Суяклар инсон танасидаги “минераллар омбори” ҳисобланади. Агарда сиз кунлик етарли миқдордаги кальцийни овқат маҳсулотлари қабул қилмасангиз, организм унинг ўрнини суяклардаги кальций ҳисобига тўлдиради ва бу эса суякларнинг заифлашувига олиб келади. Шу боисдан, овқатланишнинг тўғри рационига доимо амал қилиш лозим, рациондаги кальций етишмовчилигини эса овқат қўшимчалари сифатида қабул қилиб қоплаш мумкин.

Кальцийга бой овқат маҳсулотлари:

  • Сут ва сут маҳсулотлари (пишлоқ ва творог);
  • Кўкатлар, айниқса, карам ва брокколи;
  • Балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари.

2. Организм кальцийни моддалар алмашинув жараёнларини бошқаришда ишлатади

Кальций юрак-қон томир касалликлари профилактикасида муҳим саналган қон босимини бошқаришда иштирок этади. Африка мамлакатларида кальцийдан заҳарли ўргимчаклар чақишини даволашда фойдаланишади. Бу жуда замонавий усул бўлмаса ҳам, лекин жуда фойдали.

3. Кальцийнинг кунлик меъёри қанча?

Етарли миқдордаги кальций қабул қилаётганимизни қандай билсак бўлади? Халқаро Соғлиқни сақлаш Ташкилоти кальцийнинг катталар учун кунлик меъёрини 1000 мг. этиб белгилаган. 50 дан ошган аёллар учун бу кўрсаткич бироз юқорироқ – 1200 мг. Ушбу сонларни ҳаётга кўчирсак: 1 стакан 1% ли сут ўзида 305 мг кальций сақлайди. **Организмга кальций яҳши сўрилиши учун витамин D зарур. Қабул қилинаётган овқатлар таркибида ва қуёш нури витамин D га жуда бой.

Кальций етишмовчилиги остеопороз ва бошқа суяк касалликларини келтириб чиқаради
Организм кальцийни суяклардан олишга мажбур бўлса, суяк тизими ўз кучини йўқота бошлайди ва синишга мойил бўлиб қолади. Остеопороз, аксарият ҳолларда, аёлларда кўп учрайди, айнан шу сабабли уларнинг кальцийга бўлган эҳтиёжи эркакларга нисбатан бироз юқорироқ. Етарли миқдорда кальций олмаётган бола организми ўсишдан тўхтайди ва унинг суяклари қийшая бошлайди.

4. Икки ҳил кальций-сақловчи овқат қўшимчалари мавжуд

Рационида кальций етишмовчилиги бор одам қандай уни кальций билан тўлдирса бўлади? Кальций заҳирасини овқат қўшимчалари билан тўлдириш мумкин. Шифокорлар кальцийни унинг икки шаклидан бирини қабул қилишни маслаҳат берадилар: кальций карбонат ва кальций ситрат. Кальций карбонат жуда арзон ва уни деярли барча дорихоналардан топиш мумкин. Уни яхши сўрилиши учун овқат билан бирга қабул қилиш керак. Ёши катталарда шундоқ ҳам яхши сўрилади (уларда ошқозон кислотасининг миқдори кам). Кальций-сақловчи қўшимчаларнинг зарарини ҳам унутмаслик лозим: ич қотиши ва қорин дам бўлиши каби ҳолатлар ҳам кузатилиб турилади. Кальций қўшимчалари баъзи бир озуқа моддалари ва дори воситаларининг сўрилишини бузилишига олиб келиши мумкин. Кальций препаратларини қабул қилаётганингиз ҳақида шифокорингизни албатта огоҳлантиринг.

5. Кальций глюконат – организмнинг кальцийга бўлган эҳтиёжини қондиришнинг энг содда усули

Одатда, кальций глюконатни қоннинг минерал таркибини меъёрлаштириш учун ишлатилади. Кальций оғир касалликларда миқдори ўзгарадиган калийга ҳам таъсир қилади.

6. Кальций ўсма ривожланишига олиб келиши ва бир вақтнинг ўзида уни олдини олиши мумкин

Оҳирги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, юқори кальций миқдори бир қатор ўсма ҳужайраларининг ривожланишига, масалан, простата ракига олиб келиши мумкин. Шу билан бир вақтда, кальций кўкрак бези раки ривожланишини камайтириши мумкин.

7. Витамин D кальцийнинг ажралмас қисми

Инсон организми кальцийни сўрилиши учун етарли миқдорда витамин D га муҳтож. Сиз турли-туман кальций-сақловчи маҳсулотларини тановул қилишингиз мумкин, аммо организмда витамин D етишмас экан, қабул қилинаётган кальцийнинг бир қисми ҳам сўрилмайди. Кальций инсон организми учун жуда муҳим озуқа моддаси ҳисобланади. Кальцийга бўлган эҳтиёжни доим назорат қилиш лозим. Лекин унинг ортиқча қисми келтириб чиқарадиган зарарларни ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Ҳамма нарса меъёрда бўлгани маъқул.

Кальцийни табиий равишда маҳсулотларда ейиш организмга ҳеч қандай зарар келтирмайди. Лекин қўшимча витамин шаклидаги кальций меъёридан ортиқ бўлса, буйракда тош ҳосил бўлишига олиб келади.

Рус тиладаги видеолар

 

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*