Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот хонаси қандай бўлиши керак? (видео)

Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот хонаси қандай бўлиши керак? Қуйидаги видеоларда биз ушбу саволга жавоб беришга ҳаракат қилдик.

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот хонасини ташкил этиш бўйича йўриқномаси

1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур йўриқнома Ўзбекистон ёшлар иттифоқнинг бошланғич ташкилот хонасини жихозлаш, ҳонага қўйиладиган талабларни белгилаб берувчи қоидалар ҳисобланади.
1.2. Ушбу йўриқномада Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг барча бошланғич ташкилотлари учун бир ҳил кучга эга.
1.3. Ушбу йўриқнома Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Устави талаблари асосида ишлаб чиқилган.
2. Бошланғич ташкилот учун хона ажратиш
2.1. Бошланғич ташкилот учун алоҳида хона ажратишда таълим муассасасининг моддий-техник имкониятлари эътиборга олинади.
2.2. Етарли шарт-шароитга эга бўлган таълим муассасаларида бошланғич ташкилот учун 2 та хона ажратилиши тавсия этилади. Битта хонада Етакчи, иккинчи хонада йўналиш сардорлар фаолият юритади.
2.3. Етарли имкониятга эга бўлмаган таълим муассасаларида эса бошланғич ташкилот учун битта хона ажратилади.
2.4. Бошланғич ташкилотга хона танлашда таълим муассасасининг ёшлар кўп йиғиладиган ёки ёшлар эътиборига яқин бўлган, аниқроқ қилиб айтганда марказий ҳудудидан хона ажратилишига эътибор қаратишни тавсия этилади.
2.5. Бу бошланғич ташкилотнинг ўқувчилар эътиборига тезроқ тушиши, доимий кузатувда бўлиши ва иттифоқ сафига ёшларни жалб этишда қўл келади.
2.6. Бошланғич ташкилот хонаси ёшлар назаридан узоқда бўлиши, хонани ёшлар излаб юриши ёшларнинг қизиқиши ва интилишини сўндиради.

3. Бошланғич ташкилот бурчаги

3.1. Бошланғич ташкилот хонаси ёшлар эътиборига янада тезроқ ташлашини учун унинг эшигининг ўнг ёки чап томонида “Бошланғич ташкилот бурчаги” ташкил этилади. Бурчакда камида иккита стенд жойлаштирилади. Стендларда қуйидаги деворий маълумотлар бўлиши керак:-Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Устави ва Дастури;
– бошланғич ташкилотнинг ташкилий тузилиши (схемаси);
-бошланғич ташкилот Кенгаши аъзоларининг тўла рўйхати (фотосуратлари билан тақдим этилиши мақсадга мувофиқ);
– бошланғич ташкилот Кенгаши аъзолари ўртасида вазифалар тақсимоти;
-бошланғич ташкилот Кенгашининг эълонлари, янгиликлари, маълумотлари;
– бошланғич ташкилотнинг жорий ойга ва жорий йилга мўлжалланган иш режаси;
– бошланғич ташкилот етакчисининг аъзоларни турли масалалар бўйича қабул қилиш муддатлари ва вақти кўрсатилган маълумотнома;
– бошланғич ташкилот Кенгашининг йиғилишларини ўтказиш жадвали (кун тартиби кўрсатилган бўлиши мақсадга мувофиқ) ва ҳ.к.

4. Бошланғич ташкилот хонасига қўйиладиган талаблар

4.1. Бошланғич ташкилот ҳонаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Устав ва Дастури, меъёрий ҳужжатлар ва бошланғич ташкилотининг иш режалари асосида ташкил этилади.
4.2. Меҳнат хавфсизлиги, санитария-гигиена қоидалари каби муассаса фаолиятини ташкил этилишининг қатъий талабларига жавоб бериши зарур.
4.3. Руҳий-физиологик ва эстетик талаблар:
 Хона кенг ва ёруғ, хонада хаво алмашиниши учун дераза ойналари мавжуд бўлиши;
 Табиий гуллар билан бойитилиши;
 Хонадаги мебель жиҳозларининг ранги бир бирига мутаносиб бўлиши;
 Хонадаги пардалар ва бошқа материалларнинг ранги ҳам мос равишда уйғунлашган бўлиши;
 Хона дид билан жиҳозланиши, хонани жиҳозлаш ва мебелларни жойлаштиришда фойдаланишга қулай ва тартибли бўлиши;
 Давлат рамзларининг белгиланган тартибда жойлаштирилиши ва бошқа эстетик талабларга жиддий эътибор қаратилиши лозим.
4.4. Техника хавфсизлиги талаблари:
 Компьютер жамланмаси белгиланган тартибда қулай ҳолатда жойлаштирилиши;
 Хона деворларида очиқ ҳолатдаги электр симлари бўлмаслиги;
 Хонадаги электр узатгичлар соз ва ҳимояланган бўлиши лозим.
5. Бошланғич ташкилот хонасининг ўқув-услубий, моддий-техника базаси
5.1. Бошланғич ташкилот ташкил этилган муассаса маъмурияти мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда хонани зарур мебель, идора техникаси ва жиҳозлари, кўргазмали қуроллар ва бошқа мосламалар билан жиҳозлайди.

5.2.Бошланғич ташкилот хонаси учун зарур жиҳозлар:

 Стол – 12 киши учун
 Бошланғич ташкилот етакчиси столи-1та
 Стул – 13 та
 Мактаб доскаси – 1 та
 Китоб жавони – 1 та
 Кўргазмали қуроллар, ижод намуналари учун шкаф – 1 та
 Зарурий девонхона моллари (канцелярия)
 Телевизор-1 та
 DVD-плеер-1 та
 Компьютер жамланмаси-1та
 Проектор-1 та
 Экран-1 та
 Флипчарт-1 та
6. Бошланғич ташкилот хонаси учун махсус тайёрланадиган тасвирий-иллюстратив, кўргазмали материаллар
6.1 Бошланғич ташкилот жойлашган хонанинг ички ва ташқи қисмида илинган турли хил кўргазмали банерлар ва паннолар, деворий материаллар, пешлавҳалар, нашр этилган маҳсулотларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқига тегишли логотип ва эмблемалар тасдиқланган намуналарга мос келиши қатъий талаб этилади.
6.2 Бошланғич ташкилот хонаси махсус тайёрланган қуйидаги тасвирий-иллюстратив, кўргазмали материаллар билан безатилиши тавсия этилади:
 Ўзбекистон рамзлари -1 комплект
 Ўзбекистон ёшлар иттифоқига оид плакатлар – 1 комплект
 Бошланғич ташкилотнинг дастурий фаолияти, ёшлар ҳаётига оид стенд
 Бошланғич ташкилотларининг дастурий йўналишлари
 Бошланғич ташкилот фаолиятига оид ҳужжатлар намуналари стенди 1 та
 Бошланғич ташкилот хонаси эшиги учун пешлавҳа (вивеска) – 1 та

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*