И.А. Каримов хотирасига бағишланган дарс ишланмалар

Маълумки, шу йил 30 январь куни мустақил давлатимиз асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланади. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрда қабул қилинган қарори асосида юртимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбара мажмуаси, Қарши шаҳрида эса Биринчи Президентимиз хотирасига бағишлаб ҳайкал бунёд этилмоқда.


Ислом Абдуганиевич Каримов

Қайси фарзанд уз ота бобосини ёмон дейди. Фақатгина манқурт уз авлод аждодини ёмонга чиқаради туғри авваллари Темур бобомизни ёвуз деб ургатишган аммо муаллимлар шунга мажбур булган. Муаллимни ёлғон малумот берди деб айблаш бу энг катта ҳато.

1997 – йил баҳор Ислом Каримовнинг Олий Таълим марказидаги нутқи.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича тайёргарлик ишларини самарали олиб бориш ва ушбу санани ҳар томонлама юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ислом Каримовнинг ғоят серқирра ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб этиш бўйича кўплаб маданий-маърифий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан айни шу мавзуга бағишланган ҳужжатли фильм суратга олинмоқда. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан бир қанча илмий-оммабоп китоблар, жумладан, Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари нашр этилмоқда. Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва Ислом Каримов хайрия жамоат фонди томонидан ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, март ойида Самарқанд шаҳрида Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб халқаро илмий конференция ўтказиш ва бошқа муҳим тадбирлар бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг Президент сифатидаги бутун ҳаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, ўзбек номини, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлади. Халқимиз мамлакатимизда истиқлол йилларида амалга оширилган улкан ўзгаришларни ҳақли равишда Биринчи Президентимиз номи билан боғлайди, деб таъкидлади давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев.

Шунинг учун ҳам бу тарихий санани ҳар томонлама юксак даражада ўтказиш бизнинг ўз тарихимизга, мустақиллигимизга бўлган ҳурматимизни, халқ, миллат сифатидаги маданиятимиз ва маънавиятимизни намоён этиши, айнан шунга қараб дунё жамоатчилиги бизга баҳо беришига йиғилишда алоҳида эътибор қаратилди. Энг муҳими, бундай қутлуғ саналар ўз тарихимиз, миллий ўзлигимизни англашга, халқимиз, айниқса, ёшларимизни эл-юртимизга бутун борлиғини бериб, фидойилик кўрсатиб яшаган улуғ инсонларнинг ибратли фаолиятига ҳар томонлама муносиб этиб, уларнинг эзгу фазилатлари руҳида тарбиялашга хизмат қилиши қайд этилди.

Яқинда Менинг Биринчи Президентим номли веб-сайт очилди. Унда Ислом Каримовни яқиндан билган, болалик йилларида бир мактабда ўқиган, турли даврларда у билан ёнма-ён бўлган кишилар Ўзбекистон Биринчи президенти ҳақида ўз хотиралари билан баҳам кўрилади.

uza.uz сайти материалларидан фойдаланилди.

 

 

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*