Президент мактаблари саралаш имтиҳон натижалари эълон қилинди!

Жорий йилнинг 29 июнидан 2 июлига қадар ўтказилган саралаш имтиҳон натижалари 16 июль куни Cambridge Assessment International Education ташкилоти веб-сайтида эълон қилинди:

Президент мактаби логотипи

Тест натижаларини компьютер ишлатган ҳолда ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин:

👉 Президент мактаби тест жавоблари 👈

Ушбу кўрсатилган веб-сайтга кирганингиздан сўнг:
1. Талабгор топширган ҳудудини танланг.
(Тошкент, Наманган, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси).

2. Сўнгра Президент мактабларига топширган синфини танланг.
(5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-синф).

3. Номзоднинг натижасини билиш учун қидириш тугмасини босиб (Ctrl+F), сизга тақдим этилган 11 рақамлик махсус идентификация рақамини теринг ва Enter тугмасини босинг.

4. Якуний босқич имтиҳонларига ўтган номзодлар – жадвалнинг юқори қисмида кўк рангда белгиланган бўлади.

5. Якуний босқич имтиҳонларига ўта олмаган номзодлар эса – оқ ранг билан белгиланган бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июнь 526-сонли қарорининг “Президент мактаблари тўғрисидаги Низом” 41-бандига асосан Президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш ва талабгорларнинг жавоблари натижаларини баҳолаш таълим соҳасида фаолият юритувчи хорижий ташкилот – Cambridge Assessment International Education томонидан амалга оширилади. Натижалар аноним тарзда эълон қилинади. Номзоднинг шахсий маълумотлари кўрсатилмайди.

Шунингдек, Президент мактаблари номзодларга қўйиладиган талаблар ва қабул қилиш тартиби бўйича маълумотларни расмий веб-сайт орқали олишингиз мумкин.
Ҳавола: https://pm.xtv.uz/qabul-tartibi/
Асосий имтиҳонлар 21-24 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Якуний босқичга саралаш имтиҳонида қатнашган 27 119 номзоддан 11 520 таси (42,5%), яъни қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан талабгорлар йўлланма олишади.

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

🔥950 марта кўрилди

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Расмдаги белгиларни киритинг

*