Биологиядан республика фан олимпиадаси ўтказилди

Мактабимизда Халқ таълими вазирлиги томонидан Жиззах вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Абу Али ибн Сино номидаги биология (қўшимча республика) олимпиадаси бўлиб ўтди.

биология фанидан олимпиада

Ушбу олимпиада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Жиззах шаҳридаги “Умид” ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўтказиладиган мазкур олимпиадада 2018-2019 ўқув йилида асосий фан олимпиадасининг III босқичида ғолиб бўлиб (1-2-3-ўрин), ҳозирги кунда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф, академик лицейларнинг 1- ва 2-босқич ҳамда касб-ҳунар коллежларининг 3-босқичида таҳсил олаётган 100 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар иштирок этмоқда.

биология фанидан олимпиада

Олимпиада иштирокчиларига 40 та тест саволи ва ушбу тестларни бажариш учун 3 соат вақт ажратилади. Белгиланган муддат ичида иштирокчилар жавоб варақасини тўлдириб, назоратчиларга тақдим этишлари лозим.

биология фанидан олимпиада
олимпиада по биологии
олимпиада по биологии
олимпиада по биологии
олимпиада по биологии
олимпиада по биологии

Натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган иштирокчиларнинг уч нафари ғолиб деб топилади. Ғолиб ўқувчилар пул мукофоти ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланади.

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

🔥265 марта кўрилди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*