Ўқитувчиларга муддатли тўловга техника сотиб олиш имкониятини берувчи пилот лойиҳага старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва alifshop.uz ўқитувчиларга имтиёзли шартлар асосида муддатли тўловга электрон ускуналар, жумладан планшет ва ноутбукларни сотиб олишга имконият берувчи пилот лойиҳасини ишга туширди.


akt buyicha attestatsiya testlariЛойиҳанинг биринчи босқичи барча механизмларни текшириб олиш учун Тошкент шаҳридаги учта мактабда амалга оширилади. Жумладан, пилот лойиҳа илк босқичида пойтахтимиздаги 144-, 217- ва 222-мактабларни қамраб олади.

Юқорида келтирилган мактаб ўқитувчилари муддатли тўловга планшет ва ноутбукларни сотиб олишлари мумкин.

Мамлакатимизда ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўқитувчиларнинг ойликлари оширилди. Янги ташаббус бу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давомидир.

Халқ таълими вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ўқитувчи касбининг жамиятдаги мавқеини оширишдир. Бу мақсадга эришиш учун давлат ва хусусий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилинмоқда. Биз alifshop.uz га лойиҳа бўйича ҳамкорлик ҳамда ўқитувчиларга имтиёзли шартларда муддатли тўловга электрон ускуналар сотиб олиш имкониятини тақдим этганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз, – деди Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, муддатли тўловга электрон ускуналар сотиб олиш ихтиёрийдир. 6 февраль куни alifshop.uz вакиллари 144-, 217- ва 222-мактаб ўқитувчилари билан учрашув ўтказиб, муддатли тўловга электрон ускуналар сотиб олиш шартлари бўйича батафсил маълумот берди.

Муддатли тўловга электрон ускуналар сотиш бўйича ҳамма механизмлар текшириб олинганидан кейин томонлар лойиҳани Тошкент шаҳри ва мамлакатимизнинг бошқа вилоятларидаги мактабларда кенгайтириши мумкин. Шу билан бирга ўқитувчилар муддатли тўловга сотиб олиши мумкин бўлган техникалар рўйхати ҳам кенгайтирилади.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилар учун қўшимча қулайлик ва хизматларни таклиф этувчи бошқа ташкилотларни ҳам ҳамкорликка чақиради.

манба: uzedu.uz

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

🔥3.0 K марта кўрилди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*