Барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун таътил эълон қилинади

2020 йилнинг 16 март кунидан Ўзбекистон Республикасидаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун таътил эълон қилинади.


Мазкур қарор 15 март куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш юзасидан республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинди.

Мактабларда таътил қилиниши таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш мақсадида эълон қилинмоқда.

Шу билан бирга, ўқувчилар таътил пайтида билим олишлари учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телекомпаниялар билан бирга ўқув дастурларида режалаштирилган дарс машғулотларини телевизион эфирга узатиш учун видеодарслар тасвирга олинади ҳамда эфир вақтлари ажратади.
Телевизион видеодарс машғулотларини тайёрлаш ва уни тасвирга олиш бўйича соҳа ходимларидан иборат ташкилий-ижодий гуруҳ тузилади.

Видеодарслар Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқларидаги каналлар ва расмий веб-сайтларида, электрон ахборот порталлари (onlain maktab) орқали ҳам намойиш этиб борилади.

Шунингдек, комиссиянинг топшириғига кўра мактабларда тозалик ва дезинфекция тадбирлари кучайтирилади, таълим муассасаларидаги тиббиёт хоналарини зарурий тиббий асбоб-ускуналар, зарарсизлантирувчи воситалар ҳамда дори-дармонлар билан таъминланади.

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

🔥107 марта кўрилди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*