Мактабларда ўқитувчилар юритадиган ҳужжатлар сони қисқаради

Ўзбекистонда умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари томонидан юритиладиган ҳужжатлар сонини 3 тадан (синф журнали, йиллик тақвим-мавзуий режa, кундалик дарс ишланмалари (конспект) дафтари) 1 тагача (синф журнали (босма ёки электрон) қисқартириш кўзда тутилмоқда.

metodicheskaya_pomosh

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, бу ўзгартишлар ўқитувчиларнинг педагогик юкламасини оптималлаштириш, уларни асосий юкламадан ташқари бошқа ҳисобот ва ортиқча қоғозбозликдан озод қилиш ҳамда дарс ўтиш сифати ва мазмунига кўпроқ вақт ажратиши учун шароит яратади.

“Online maktab” лойиҳасини муваффақиятли давом эттириш, бундан барча мактабларда фанлар бўйича тақвим мавзуий режаларни бир хилликка келтириш мақсадида, эндиликда тақвим мавзуий режалар Республика таълим маркази томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланади ва ўқув йили олдидан вазирликнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади”, дейилади ХТВ хабарномасида.

Юқорида таъкидланган Давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилаётган умумий ўрта таълимнинг “Миллий ўқув дастури” доирасида барча фанлардан “Ўқитувчи китоби”ни яратиш ва жорий этилиши орқали мактаб ўқитувчилари томонидан кунлик дарс ишланмаси (конспект) ёзиш талаби босқичма-босқич бекор қилиниши режалаштирилган.

P.S. Лўнда қилиб айтганда ўқитувчи конспект ёзмай, фақат синф журналини электрон тарзда тўлдиради, қоғозбозликдан воз кечиб асосий эътиборини ўқувчиларига билим беришга бағишлайди. Зўр қарор, сиз нима дейсиз?

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

🔥66 марта кўрилди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*