Нефтдан қандай маҳсулотлар олиш мумкин? (видео)

   Нефть инсониятга катта фойда келтиради. Унинг ёрдамида биз ёруғлик ва иссиқликка эришамиз, у автомобиллар, тракторлар, тайёралар ва кемаларни ҳаракатга келтиради. Нефтсиз барча двигателлар ишқаланиш сабабли тўхтаб қолади.

Нефтдан техникавий спирт, парафин, ёнилғи, мойлаш ёғи, смола, асфальт ва бошқа маҳсулотлар олинади. Нефт нима? Бу сўз лотин тилидан олинган бўлиб, «тош ёғи» деган маънони англатади. У қандай ҳосил бўлган? Олимлар нефтни олис ўтмишда океанларнинг илиқ сувида ўсган ва Ер юзини қоплаган ўсимликлар чи риндиси ҳамда ҳайвонлар жасадидан пайдо бўлган деб ҳисоблашади.

Ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳалокатга учраб, океанлар тубига чўкиб, тўпланиб қолган. Даврлар ўтиб, уларнинг устини миллион тонналаб қум ва чўкиндилар ёпган ҳамда чўкинди ва қум босими остида улар қаттиқ жинслар тусини олган. Ўсимликлар ва ҳайвонларнинг қолдиқлари қорамтир суюқликка айланиб океан заминидаги жинсларнинг ковакларига тўпланган. Ер қобиғининг кўчиши оқибатида денгиз тубининг бир қисми қуруқликка айланган. Бу суюқликнинг бирмунча миқдори ҳам ер сиртига кўтарилган ва инсоният томонидан топилган.

Одамзот нефтдан кўп минг йиллар давомида истифода этиб келмоқда. Қадимда хитойликлар ва мисрликлар уни дори-дармон сифатида ишлатишган. Милоддан анча олдин Қадимги Ҳиндистонда нефтдан ўз кулбаларини ёритиш ва иситиш мақсадларида фойдаланишган.

Узоқ ўтмишда нефтдан машъалалар ёндиришган, уни ғишт тайёрлашда бошқа хомашёларга аралаштиришган, нефт билан сув ўтказмаслиги учун саватлар ва кемалар тагини мойлашган. Нефт америкалик ҳиндуларнинг ҳам хилма-хил эҳтиёжларига асқотган. Америкага оқ танлилар илк бор келишганида улар ҳиндулардан «тош ёғи» воситасида айрим хасталикларни даволашни ўргандилар. Ер бағридан тортиб олинадиган нефтдан амалда ҳеч жойда фойдаланиб бўлмайди. Уни албатта қайта ишлаш керак. Бунинг сабаби шундаки, нефт таркибида қаттиқ, суюқ ва газсимон моддалар мавжуддир. Агар нефт қизитилса, унинг табиат томонидан яратилган таркибидаги моддаларида ўзаро ажралишлар юз беради. Нефт ичидаги моддалар қайнаб, турли даражадаги ҳароратларда буғланади. Аввало бензин, кейин парафин, ундан сўнг газ, мой ва бошқа мойловчи хомашёлар ажралиб чиқади.

Манба


Нефтсиз яшай оламизми? (рус тилидаги видео)

 

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*